ХОРИЖЛИК ТАЛАБА ЮРТИМИЗ СУД АМАЛИЁТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Маълумки, Конституциянинг 32 йиллигини нишонлаш бўйича Президент фармойиши қабул қилинди. Фармойишга кўра, Конституциянинг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш учун “Конституция-эркин ва фаровон ҳаёт гарови!”-деган бош ғоя асосида ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этилиши белгиланган.
![](https://toshkent.sud.uz/wp-content/uploads/2024/12/photo_2024-11-28_17-13-06-2-1024x771.jpg)
Мазкур фармойишнинг амалий самараси сифатида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Эрметова Тошкент давлат юридик университети талабаларини суд жараёнлари билан амалиётда яқиндан таништириш билан бирга бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти тўғрисида айнан Конституциянинг 44,50,51,77,79-моддаларини алоҳида шарҳлар билан тушунтирди.
Жумладан, Конституциянинг 51-моддасига мувофиқ, фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақлилиги, Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини-ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эгалиги ҳақида маълумотлар берди.
![](https://toshkent.sud.uz/wp-content/uploads/2024/12/photo_2024-11-28_17-13-06-1024x771.jpg)
-“Мен ўз юртимда ҳеч қачон суд процессларида иштирок этмаганман, бироқ, Ўзбекистон Республикасида ўқиш амалиёти давримда суд процессларида иштирок этиб, одил судлов ва Конституциянинг мазмун-моҳияти билан танишдим. Конституцияда белгиланган тамойиллар инсон ҳуқуқлари учун хизмат қилиши, ҳар бир соҳада қонун устуворлиги, халқ манфаати устун туриши жамият ривожига ҳисса қўшишидан далолат беради. Мазкур амалий машғулот менда жуда катта таассурот қолдирди”- дейди вьетнамлик талаба Li Quoch Xan.
Талабалар Конституция ва суд процесслари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар ва тушунтиришлар олди.