Давра суҳбатида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси, юридик фанлар номзоди С. Сафоева иштирок этиб, талабаларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, судлар томонидан конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри ва бир хилда қўлланилиши орқали инсон ҳуқуқларига оид кафолатларни тўлақонли таъминланиши, суд ҳужжатларида ҳуқуқий асос сифатида биринчи навбатда, қоида тариқасида, Конституциянинг тегишли нормаларига ва ундан кейин юридик кучига қараб бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, башарти қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция нормаларига зид бўлганлиги аниқланган тақдирда эса, фақатгина Конституциянинг тегишли нормалари қўлланилиши лозимлиги ҳақида сўзлаб берди.