ЧИЛОНЗОРДАГИ САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар маъмурий суди раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган аҳоли учун Чилонзор туманининг “Дилобод” МФЙ биносида сайёр қабул ташкил этилди. Унда жами 33 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 24 таси жиноят ишлари бўйича, 8 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси маъмурий судларга оид мурожаатларни ташкил қилди.

Сайёр қабулда 33 та мурожаатлардан 15 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 18 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан жазодан озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалар асосида ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 13 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

5 нафар шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича мурожаатлари қаноатлантирилди.