ТОШКЕНТ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРАРО МАЪМУРИЙ СУДЛАРИНИНГ 2022 ЙИЛ 1-ЧОРАГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 55-моддасига асосан, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, шунингдек улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича маъмурий низолар билан боғлиқ ишлар, Тошкент туманлараро маъмурий суди судловига тааллуқли ҳисобланади.

 

Оммавий-ҳуқуқий муносабат билан боғлиқ ишлар юзасидан маълумот Тошкент туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 йил биринчи чорагида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 563 та иш кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан 24,5  фоизга ўсган. Шундан 265 таси қаноатлантирилган 200 таси рад қилинган, 72 таси иш юритишдан тугатилган, 26 таси кўрмасдан қолдирилган.

 

2022 йил биринчи чорагида қуйидаги маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилган:

 

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 99 та иш кўрилган бўлиб, шундан 86 таси қаноатлантирилган, 6 таси рад қилинган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 4 таси иш юритишдан тугатилган;

 

Давлат солиқ (кадастр билан бирга) органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 162 та иш кўрилган бўлиб, шундан 87 таси қаноатлантирилган, 43 таси рад қилинган, 27 таси иш юритишдан тугатилган, 5 таси кўрмасдан қолдирилган;

 

Ҳокимият мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 124 та иш кўрилган бўлиб, шундан 32 таси қаноатлантирилган, 71 таси рад қилинган, 9 таси кўрмасдан қолдирилган, 12 таси иш юритишдан тугатилган;

 

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та иш кўрилган бўлиб, шундан 5 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад қилинган.

 

Мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 53 та иш кўрилган бўлиб, шундан 12 таси қаноатлантирилган, 26 таси рад қилинган, 6 таси кўрмасдан қолдирилган, 9 таси иш юритишдан тугатилган.

 

Шу билан биргаликда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш билан боғлиқ жами 351 та илтимоснома кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 17,9%га камайган. 

 

Шундан 337 та илтимоснома қаноатлантирилган, 14 та илтимоснома рад этилган.

Бугунги кунда мазкур тоифа ишлари тасдиқланган ички жадвал асосида судьялар томонидан Реабилитация марказида махсус жиҳозланган хонада сайёр кўрилмоқда.

 

2022 йил биринчи чорагида апелляция инстанциясида жами 186 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чикадиган ишлар кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 24,8%га ўсган. Шундан 137 та иш ўзгаришсиз қолдирилган, 1 та иш ўзгартирилган, 35 та иш бекор қилинган, 13 та иш апелляция иш юритувидан тугатилган.

 

Профилактик тарғибот ишлари

 

Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судлари томонидан аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш, борасида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилган.

 

Жумладан, Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2022 биринчи чорагида корхона, ўқув муассасалари ҳамда аҳоли ўртасида жами 61 маротаба давра суҳбатлари, семинарлар ва очиқ мулоқотлар ўтказилган.

 

2022 йил биринчи чорагида Тошкент шаҳар маъмурий судида 21 та, Тошкент туманлараро маъмурий судида 54 та хусусий ажрим чиқарилган.

 

Шундан Тошкент шаҳар маъмурий судидан чиқарилган хусусий ажримлар юзасидан 5 тасини жавоби олинган.

 

Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан чиқарилган хусусий ажримлар юзасидан 17 тасини жавоби олинган бўлиб, 2 та мансабдор шахсларга интизомий жазо чораси қўлланилган (булардан айримлари бўйича 1 ойлик муддат ўтмаган бўлса, муддати ўтганлари бўйича тегишли эслатма хатлар юборилган).

 

 

Шахсий (сайёр) қабуллар таҳлили

 

2022 йил биринчи чорагида Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси ва туманлараро маъмурий суди раиси ҳамда судьялари томонидан 108 та (шундан 108 таси ёки 100% оғзаки равишда, шундан 2 таси ёки 1.8% сайёр қабулда ва 106 таси ёки 98.1% бевосита идорада) фуқаро ариза, таклиф ва мурожаатлар билан қабул қилинган бўлиб, шундан 108 таси ёки 100% нинг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган бўлиб, такрор шикоятлар 2 тани ташкил этган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура, Ҳалқ қабулхонаси ва бошқа идоралар веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлили

 

         2022 йил биринчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура, Ҳалқ қабулхонаси ва бошқа идоралар веб-сайти орқали Тошкент шаҳар маъмурий судига келиб тушган жами 56 та мурожаатдан 55 таси ёки 98.2% ўрганиб чиқилиб, шундан 3 та ёки 5.4% мурожаатлар ижобий ҳал қилинган, 51 та ёки 92.7% тушунтиришлар берилган, 1 таси ёки 1.8%рад этилган, 1 таси ёки 1.7% қолдиқ бўлиб қолган.

 

Жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан маълумот

 

2022 йил биринчи чорагида Тошкент шаҳри ва туманлараро маъмурий судларига жами 174 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 36 таси ёки 20.6% мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган, 4 таси ёки 2.2% мурожаат тааллуқлиги бўйича юборилган, шундан 129 та ёки 74.1% мурожаатлар ўрганиб жавоб берилган, шундан 41 таси ёки 31.7% ижобий ҳал қилинган, 88 таси ёки 68.2% қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган, 5 та ёки 1.1% қолдиқ бўлиб ўтган.

 

Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судларида жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)дан келиб тушган мурожаатларда кўрсатилган барча важлар тўлиқ текширилиб, шахсан суд раиси номидан жавоб бериш йўлга қўйилган.

 

Мурожаатларни қонуний ва сифатли ҳал этилиши ва уларни такроран келиб тушишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, доимий равишда таҳлил этиб борилиши ҳамда аниқланган хато-камчиликларни ўз вақтида бартараф этилиши белгилаб қўйилган.

 

Келиб тушган ҳар бир мурожаатни ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва белгиланган муддатида кўриб чиқилиши устидан назорат кучайтирилган.

 

Тошкент шаҳар суди

матбуот хизмати