ТЕРГОВЧИЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Тошкент архитектура-қурилиш университетида Юнусобод тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мутасаддилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Юнусобод туман суди судьялари, прокуратура ҳамда ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари, жиноят қидирув бўлими ходимлари қатнашиб, тергов органи томонидан судга қадар иш юритиш жараёнидаги жиноят иши билан боғлиқ материалларни расмийлаштиришда ҳамда жиноят ишларини юритишда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, МЖтК нинг “шаҳвоний шилқимлик”, “оилавий (маиший) зўравонлик” ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли қонунига асосан киритилган “ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш” учун жавобгарлик асослари, ушбу ҳолатлар учун келиб тушган аризаларни ўрганиш, терговга қадар текширувни амалга ошириш билан боғлиқ камчиликлар, суд томонидан чиқарилган хусусий ажрим ва тақдимномаларнинг натижалари кўриб чиқилди.