Мамлакатимиз ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ҳаётида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Айниқса, таълим соҳасидаги ислоҳотларда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши муҳим ўрин тутади. Ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши ёки аксинча, инқирозга юз тутиши мамлакатдаги таълим тизимининг қай даражада такомиллашганига боғлиқ.