САВОЛЛАР ОЧИҚ ҚОЛМАДИ

Суд тизимида озмунча ўзгариш бўлаётгани йўқ. Жорий этилган (ва этиладиган) янги тартиблар қанча?! Ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида жамоатчиликка ахборот бериш бошқа, ҳуқуқшунослик йўланишида таълим олаётган талабаларга тушунтириш бошқача. Негаки, ҳар бири алоҳида-алоҳида ёндошув талаб этади.
Масалан, назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашнинг хос талаблари бор. Бунда амалиётчиларни жалб қилиш орқали ўқув жараёнлари самарадорлигини ошириш, хусусан, улар мастер-класс дарсларини ташкил этишнинг аҳамияти алоҳида.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан Тошкент Давлат Юридик Университетининг «Оммавий ҳуқуқ» факультети талабалари учун очиқ мулоқот шаклидаги дарс машғулоти шу мақсадда ташкил этилди.
«Суд харажатлари, муддатлар ҳамда рақамли иқтисодий суд ишини юритиш, видеоконференция режимида суд мажлисларини олиб бориш, суд қарорларини онлайн эълон қилиш тартиби» мавзуида бўлиб ўтган очиқ дарсда нақ беш нафар судья (А.Мамирова, Н.Байзакова, Ю.Фозилова, З.Рахмонова, Н.Жўраева ва М.Ҳидоятова) иштирок этиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Суд амалиёти ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Эътиборлиси, очиқ дарсда бирорта савол очиқ қолмади.






