ПОЙТАХТ СУДЛАРИГА ЯНГИ СУДЬЯЛАР КЕЛДИ
Бугун бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган 24 нафар судья қасамёд қабул қилди.
Уларнинг етти нафари Тошкент шаҳрининг айрим туман ва туманлараро судлари судьялигига муносиб кўрилган.
Хусусан, Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:
Джураев Муродали Шамуратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига;
Хасанов Сирожиддин Хусниддин ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимига;
Жабборов Марат Узоқович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимига;
Эгамбердиев Элдор Элмуротович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимга;
Умарова Фариза Носировна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Мейлиев Баҳодир Иводуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимига;
Яхшибоев Сардорбек Панжиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимга тайинланди.






