КОРРУПЦИЯГА БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ
Тошкент шаҳар иқтисодий судида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар суди раиси Э. Ходжакулов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Алимов, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси З.Худойқулов, пойтахт иқтисодий судларининг судьялари иштирок этди.
Йиғилишда суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш, одил судлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва тизимда ички назорат ҳамда масъулиятни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов суд-ҳуқуқ тизимида коррупцияга қарши курашнинг бугунги аҳволи ҳақида тўхталиб ўтди.
Судьяларнинг ҳалоллиги, холислиги ва фаолиятида шаффофликни таъминлаш — коррупциянинг олдини олишда ҳал қилувчи омиллардан биридир. Судьянинг касбий ва ахлоқий онгини кучайтириш муҳимдир.
Шу билан бирга, Э.Ходжакулов 2025 йил 11 март куни Олий суд раиси томонидан судьялар ва суд органлари ходимларига йўлланган мурожаатга ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Мазкур мурожаатда судьяларнинг ўз фаолиятига танқидий ёндашиши, шахсий масъулиятни ҳис этиши, фуқаролар билан очиқ ва холис мулоқотда бўлиши, ҳар бир қарор қонуний, адолатли ва асосли бўлиши зарурлиги, шундагина фуқаролар суддан рози бўлиб кетиши таъкидланди.