ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ 2022 ЙИЛ 1-ЧОРАГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ
Ҳисобот даврида жами 10 516 та (2021 йилда 9 665 та) даъво ариза ва ариза келиб тушган. Ўтган йилдан 2022 йилга қолдиқ бўлиб ўтган ишлар сони 3 283тани ташкил этади. Шундан 11 207 таси иш юритишга қабул қилиниб, ҳисобот даврининг охирига қадар 9 327 таси (2021 йилда 7 736 та) кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган ишларнинг 7 728 таси бўйича даъво талби қаноатлантирилган, 1 022 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган, 223 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 354 та даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилган.
Кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 1 591 тага ёки 20,6 фоизга кўпайган.
Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида, кўрилган 9 327 та ишларнинг 2339 таси ёки 25,0 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 926,2 млрд.сўм ҳамда республика бюджетига 89,3 млрд. сўм давлат божи ундириш тўғрисида суд ҳужжатлари қабул қилинаган.
Тарафлар томонидан ишни судда кўриш учун ихтиёрий тўланган давлат божи суммаси 8,9 млрд. сўмни ташкил этган.
Судлар томонидан ҳисобот даврида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан 6 277 та, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан 2 815 та, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир кўрилган ишлар 4 та, ташкилотлар ва фуқароларни банкротлигига оид муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар 209 та, корпоратив ҳуқуқий муносабатлар бўйича эса 22 та иқтисодий ишлар кўриб ҳал этилган.
Профилактика
Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижросини самарали амалга ошириш юзасидан иқтисодий судлар томонидан фуқаролар ўртасида қонунларни тарғиб қилиш, судлар фаолияти тўғрисида уларни хабардор қилишни таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва давра суҳбатлари орқали 232 та тарғибот ишлари амалга оширилган.
Мурожаатлар
Статистик маълумотларга қараганда, судларга жорий йилнинг 1-чорагида жами 160 та мурожаатлар (29 таси судлов ҳайъатига, 131 таси туманлараро иқтисодий судига) келиб тушган бўлиб, улардан 146 таси тўлиқ ўрганилиб, муаллифларга батафсил жавоб хатлари берилган ҳамда ўрганишдаги қолдиқ мурожаатлар сони 14 тани ташкил этмоқда.
Судларда иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар суд биносида раисларнинг шахсий қабули ташкил этилган бўлиб, ҳисобот даврида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси томонидан 19 нафар, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан 19 нафар жисмоний ҳамда юридик шахс вакиллари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Тошкент шаҳар суди
матбуот хизмати