“ИШ ЯРАШУВ БИЛАН ТУГАСА, СУДЛАНМАГАН ШАХС БЎЛИШИМ МУМКИНМИ?»

— Менга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ишим судга оширилиши керак. Терговчи менга агар судда иш бўйича етказилган моддий зарар қопланса ва жабрланувчи ярашишга рози бўлса, ишим ярашувга асосан тугатилиши ва судланмаган шахс бўлишим мумкинлиги ҳақида айтди, шу ростми? Муқаддам бирон бир жиноят содир этиб судланмаганман, судланиб қолишим фарзандларим келажагиги таъсир қилишини хоҳламайман.

Хусан Хамидов, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судьяси:

 

— Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги кўрсатилган. Ушбу модданинг 2-қисмида оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмаслиги кўрсатилган.

 

Юқоридагиларга асосан, агар сиз муқаддам судланмаган бўлсангиз, иш бўйича жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га етказилган моддий зарарни тўлиқ қопласангиз ва жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) билан ихтиёрий равишда ярашув ҳақида судга ариза тақдим қилсангиз, суд томонидан сизга нисбатан юритилган жиноят иши тугатилиши лозим. Бунда, сиз Жиноят кодексининг 77-моддасига асосан судланмаган шахс ҳисобланасиз.