Тадбир, анъанага мувофиқ, ихчам, қисқа, бироқ таъсирли ўтди.
Айтилдики, судьянинг мустақиллиги, муайян ишлар бўйича ҳисобдор эмаслиги, одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятига аралашувларга йўл қўйилмаслиги қонун билан кафолатланган. Шу билан бирга суд ҳокимияти нуфузи ва обрўйи тизим вакиллари ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликка боғлиқ экани ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик эса кабий мустақилликка ҳурматдан бошланади. Бу борада суд раислари (ўринбосарлари) ўзининг холислиги, фидойилиги ва касбига садоқати бўйича бошқаларга ўрнак бўлиши лозим экани соҳага оид меъёрий ҳужжатларда мажбурият сифатида бежиз қайд этилмаган. Чунки, суднинг самарали фаолияти судья ва суд ходимларининг касбий салоҳиятига боғлиқ, демак, раҳбар судьялар бу борада лозим чоралар кўриб бориши кераклиги ўз-ўзидан. Зотан, жамоадаги самимий муҳитнинг иш самарадорлигига таъсири алоҳида, бунда салоҳиятли кадрларнинг ўрни ва ҳиссаси беқиёсдир.