Тадбирда сўзга чиққанлар журналист касбининг машаққати, судлар фаолиятини ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари, ўзаро ҳамкорликнинг ўрни ҳақида фикр билдириб, ҳар бир сўз, сатр устида бош қотирадиган қалам аҳлини касб байрами билан табриклади.
Тадбирда 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”да мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги, судлар билан доимий ҳамкорлиги, Тошкент шаҳар судлари фаолиятини мунтазам ёритиб бораётган фаол журналистларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.