“ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲАФТАЛИГИ”ДА СУДЬЯЛАР ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Инсон ҳуқуқлари” ва “Кибержиноятчиликка қарши кураш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.
Унда университетдаги Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор М. Атамуратов, ИИБ киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари, университет профилактика инспекторлари, декан муовинлари, тюторлар ҳамда 120 нафар талаба ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда сўзга чиқққан проректор “Халқимизда тақиллатилган эшик очилмай қолмас”, деган нақл бор. Ниманидир талаб қилсангиз, у етиб боради. Биз инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим масаласини жуда кўп марта гапирдик, “нега Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари университетлари йўқ, ҳатто ривожланган мамлакатларда ўрта мактаб дарсликларида ҳам бор, бизда нега бундай?”, деган катта чиқишлар қилдик. Ниҳоят 7 февралда Президентнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида фундаментал таълимни ташкил қилиш бўйича қарори чиқди, – дея қарор бўйича мутасадди ташкилотлар йўналиш олиб бориб, бу нарса Ўзбекистонда жорий этилиши ва бу жудаям муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.
— Биз инсон ҳуқуқлари билан шуғулланар эканмиз, биринчи навбатда тадқиқотларимиз бўлиши керак. Айтайлик, Омбудсман, Миллий марказ – уларнинг йиллик ҳисоботлари бўлиши ва уларда реал вазият акс этиши керак. Баландпарвоз гапларни айтиб юриш мумкин, лекин асл ҳақиқатни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб қўяди. Диний эркинлик, сўз эркинлиги билан боғлиқ масалалар бор. Буларнинг ҳаммаси ўша ҳисоботларда акс этиши лозим, — деди жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси Хуршид Содиқов.
ИИБ киберхавфсизлик маркази масъул ходими ҳам йиғилганларга асримизнинг глобал муаммолари қаторига янгидан-янги кибержиноятчилик кириб келганига ҳам анча бўлганлиги, унинг бизга маълум бўлган вирусли дастурларни тарқатиш, паролларни бузиб кириш, кредит карта ва бошқа банк реквизитларидаги маблағларни ўзлаштириш талон-торож қилиш, шунингдек, интернет орқали қонунга зид ахборотлар, хусусан, бўхтон, маънавий бузуқ маълумотларни тарқатиш билан башарият ҳаётига катта хавф солаётганилиги ҳақида огоҳлантирди.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахасисларидан атрофлича жавоблар олишди.