Учрашувда ёшларни салбий иллатлардан асраш, ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, гиёҳвандлик, экстремизм ҳамда кибержиноятлардан ҳимояланиш масалалари ҳақида сўз борди. Қонунчиликдаги янгиликлар ва жазони ўташ тартиблари тушунтирилди.
Тадбир якунида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган 5 нафар шахс Жиноят кодексининг 73-моддаси асосида жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод этилди.