Қидирув:
  • “ТАШАББУС”ДАГИ МУЛОҚОТ,  ҲАЗИЛ-ЛУҚМА ВА  СУДЬЯЛАРНИНГ ЖАВОБИ
    Пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани “Ташаббус” маҳалла фуқаролари йиғини биносида кечган сайёр суҳбат чакки ўтмади. Унда битта мавзу ва  ҳаммага маълум “бир ҳовуч гаплар” билан чекланиб қолингани йўқ. Мулоқот доираси кенг бўлиб, жиноятга олиб келувчи омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш орқали қонунга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш,… Read more: “ТАШАББУС”ДАГИ МУЛОҚОТ,  ҲАЗИЛ-ЛУҚМА ВА  СУДЬЯЛАРНИНГ ЖАВОБИ
  • СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ: ИСЛОҲОТ ВА ИМКОНИЯТ
    Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳозирги босқичида судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу шунчаки техник янгилик эмас, балки “адолатли ва тезкор суд” концепциясини амалга оширишнинг асосий воситасидир. Айтиш жоизки, “Смарт” иқтисодий судларни, яъни иқтисодий соҳага сунъий интеллектни жорий этишнинг қатор афзалликлари бор. Биринчи… Read more: СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ: ИСЛОҲОТ ВА ИМКОНИЯТ
  • ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБЛАРИ
    Фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда судга мурожаат қилиш муҳим конституциявий кафолат ҳисобланади. Фуқаролик судларига мурожаат қилиш тартиби қонунчилик билан белгилаб қўйилган бўлиб, ҳар бир шахс ушбу тартибни билиши ўз ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш имконини беради.   Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи Ҳар бир фуқаро, шунингдек юридик шахслар ҳам бузилган… Read more: ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБЛАРИ
  •  КЕЛАЖАК ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТ
    Бугунги “ахборот асри”да интернет ҳаётнинг ажралмас қисмига айлангани мутлақо табиий. Бу катта имкониятлар ҳавола этиши билан бирга оғриқли муаммоларни ҳам юзага келтираётгани рост. Ахборот технологияларининг мислсиз ривожи жиноят қонунчилигига “рақамли жиноятлар” тушунчасини олиб кирди. Рақамли (кибер) жиноятлар — ахборот технологиялари воситасида содир этиладиган ғайриқонуний ҳаракатлар бўлиб, асосан, компьютер тизимларига ноқонуний… Read more:  КЕЛАЖАК ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТ
  • ПОЙТАХТ СУДИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” 
    Тошкент шаҳар судида Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет ва Тошкент давлат транспорт университети билан ҳамкорлик йўлга  қўйилиб, ҳар икки олий ўқув юрти билан меморандум имзолангани хабари берилганди. Бугун ҳамкорликнинг илк нишонаси сифатида мазкур олий ўқув юртларнинг  психология ва халқаро оммавий ҳуқуқ йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалари учун “Очиқ эшиклар куни”… Read more: ПОЙТАХТ СУДИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” 
  • ТАДБИР ЁДГА ТУШИРГАН НАҚЛ: БОШИДАН ЎТКАЗГАН ТАБИБ
    Бугунги анъанавий “Маърифат соати” мавзусидан келиб чиқилса, соҳанинг яхши мутахассиси таклиф этилиши мумкин эди. Чунки, “Стресс ва стрессни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бошқариш” ҳақида  тиббиёт заҳматкашлари гапиргани маъқулдай кўринади. Бироқ  ўзгача йўл тутилди. Ташаббусни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Ориф Қиличев (ҳужжатда “Қличев”) қўлга олди. Ажабланарлими? Йўқ!  Негаки, судьялик… Read more: ТАДБИР ЁДГА ТУШИРГАН НАҚЛ: БОШИДАН ЎТКАЗГАН ТАБИБ
  • СОЛИҚ НИЗОЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ: ЯПОНИЯ АМАЛИЁТИ
    «Кунчиқар юрт» – бу одатда  Япония мамлакатига нисбатан ишлатиладиган ибора. Ушбу ном Япониянинг географик жиҳатдан энг шарқда, яъни қуёш биринчи бўлиб чиқадиган ҳудудда жойлашгани билан боғлиқ. Япония технологик ривожланган, бой маданият ва ўзига хос урф-одатларга эга давлат ҳисобланади. Шунингдек, ўзига хос суд тизимига эга. 2025 йил якунида ушбу юрт сафарида бўлиш,… Read more: СОЛИҚ НИЗОЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ: ЯПОНИЯ АМАЛИЁТИ
  •  ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА САЙЁР ҚАБУЛ АҲАМИЯТИ: НАТИЖАЛАР КУТТИРАЁТГАНИ ЙЎҚ
    Учтепа туманидаги “Шарқ юлдузи”, “Иқбол” ва “Нишабариқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан  сайёр учрашувлар ўтказилди, фаоллар билан очиқ мулоқотлар қилдик. Бўлиб ўтган учрашув-мулоқотларда қандай мавзулар кўтарилгани, улар юзасидан билдирилган таклиф ва тавсиялар баёнига ҳожат йўқ. Зеро, судья билан ўтган мулоқотда қандай мавзулар кўтарилиши шундоғам маълум. Ҳозир гап бундай тадбирлар аҳамияти… Read more:  ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА САЙЁР ҚАБУЛ АҲАМИЯТИ: НАТИЖАЛАР КУТТИРАЁТГАНИ ЙЎҚ
  • СУД АЙБЛОВНИ ЕНГИЛЛАШТИРДИ –
     ЧУНКИ, ҚОНУН ШУНИ ТАҚАЗО ЭТАДИ Бу ҳақда фикр юритганда, аввало, рўй берган воқеа тафсилотига эътибор қаратиш жоиз. Маълум бўлишича, С.Эрмаматов таниши Л.Отажанованинг бошқа шахслар билан гап­лашиб юрганидан хабар топгач, рашк туфайли 2025 йил 8 январь куни соат 21ларда Яшнобод тумани, Авиасозлар 3 даҳасида жойлашган “Лор 24/7” номли клиника биносида жанжаллашган.… Read more: СУД АЙБЛОВНИ ЕНГИЛЛАШТИРДИ –
  • САВОЛЛАРГА АНИҚ ЖАВОБЛАР – ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ БИЛАН КЕНГАШИБ ОЛИНМОҚДА
    Мазкур тадбирни “ўқув-семинар”дан кўра, очиқ (ўрни келса, бироз аччиқ) мулоқот дейиш тўғрироқдир балки?! Негаки, уларда, асосан, муаммолар кўтарилди, камчиликлар айтилиб, уларни бартараф этишнинг ҳуқуқий тартиблари ҳақида сўз борди. Муаммо ва камчиликлар эса мамнуният билан айтилмайди. Гап пойтахт судлари тергов судьялари иштирокида ўтаётган профилактика инспекторларининг ўқув-семинарлари ҳақида кетмоқда. Ўтган ҳафтада шундай… Read more: САВОЛЛАРГА АНИҚ ЖАВОБЛАР – ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ БИЛАН КЕНГАШИБ ОЛИНМОҚДА
  • ЁЛҒОН ЧАҚИРУВ, ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ, СУДГА ҲУРМАТСИЗЛИК – “Роҳат” МФЙда сайёр суд муҳокамалари бўлиб ўтди
    Муҳокама аввалида маҳалла фаоллари билан мухтасар очиқ мулоқот ўтказилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга оид қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида тушунчалар берилди. Шунингдек, турли кўринишдаги қилмишларнинг барвақт олдини олиш, бунда наинки масъуллар, балки ҳар бир фуқаронинг бурч ва мажбуриятлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Гап маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатларига келганида  мисол… Read more: ЁЛҒОН ЧАҚИРУВ, ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ, СУДГА ҲУРМАТСИЗЛИК – “Роҳат” МФЙда сайёр суд муҳокамалари бўлиб ўтди
  • СУДЬЯГА САВОЛЛАР ОЗ БЎЛМАДИ
    Судьялар ишда бошқа, кўчада умуман бошқа одамга айланади, деган гап тўғри.  Шундай  бўлишиям керак, аслида. Чунки, суд жараёнининг ўзига яраша процессуал тартиблари мавжуд. Айни тартиблар боис судья (ва бошқа процесс иштирокчилари) белгиланган ҳуқуқий чегарадан чиқмаслиги шарт. Хизматдан бошқа пайтда ҳам ўзини “қўйиб юбориш”дан тийилиши лозим (Судьялар одоби кодексида хизматдан ташқари… Read more: СУДЬЯГА САВОЛЛАР ОЗ БЎЛМАДИ
  • КУТИЛГАНИДЕК, ҚАБУЛДА АЁЛЛАР КЎП БЎЛДИ
    Қабулда хотин-қизлар кўпроқ бўлиши кутилганди ва шундай бўлиб чиқди ҳам. Чунки, қабул  фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси Зиёда Солиева томонидан ўтказилиши маълум эдики, Янгиҳаёт тумани “Гулшанобод” маҳалла фуқаролар йиғинида кечган жараёнда аёллар кўпроқ бўлгани ҳеч кимни ажаблантирмади. Тадбир расман “ фуқаролар учун қабул” дейилгани билан очиқ мулоқотга айланиб… Read more: КУТИЛГАНИДЕК, ҚАБУЛДА АЁЛЛАР КЎП БЎЛДИ
  • БИР МАВЗУДА УЧ СУҲБАТ
    Сардорбек Яхшибоев – янги судьялардан. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси этиб тайинланганига ой тўлгани йўқ. Тайинловдан икки ҳафта ўтиб, Яшнобод туманидаги “Тузел” “Моҳинур” ва “Гўзал” маҳаллаларида бўлди, фаоллар билан учрашди, очиқ ва самимий гаплашди. Суҳбатлар миллий қадриятларнинг қонунчиликдаги ифодаси ҳақида кечди. Айни мавзу бежиз танланмаган. Қонунлар аҳолининг миллий… Read more: БИР МАВЗУДА УЧ СУҲБАТ
  • СУДЬЯЛАР БЎЛАЖАК ҲАМКАСБЛАРИГА МАШҒУЛОТ ЎТКАЗДИ
    Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси фуқаролик ҳуқуқи йўналиши тингловчиларининг навбатдаги амалий машғулоти фуқаролик ишлари бўйича пойтахт судларида фаолият кўрсатаётган судьялар иштирокида ўтди. Мавзу меҳнат ҳуқуқига доир низолар ва уларни судда кўриб чиқиш амалиёти хусусида бўлиб, машғулот анча қизиқарли кечиши  маълум эди. Чунки, меҳнат ҳуқуқининг кўлами кенг, шунга монанд ушбу тоифадаги… Read more: СУДЬЯЛАР БЎЛАЖАК ҲАМКАСБЛАРИГА МАШҒУЛОТ ЎТКАЗДИ
  • “БОРИ ЭЛҒА ЯХШИЛИҒ ҚИЛҒИЛ….”
    Эртага яна бир тарихий сана: шоҳ ва шоир, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куни. Шу боис Тошкент шаҳар судлари судьялари ва суд ходимларининг бугунги анъанавий “Маърифат соати”да буюк аждодимиз шахсидаги юксак самимият, салоҳият ва ирода кучи ҳақида  суҳбатлашилди. Бобур мирзо шахсидаги самимият шеъриятида яққол намоён экани таъкид этилди. Айтилдики,… Read more: “БОРИ ЭЛҒА ЯХШИЛИҒ ҚИЛҒИЛ….”
  •   МУҲОКАМАДА СУДЬЯЛАР ҲАМ ИШТИРОК ЭТДИ
    Яккасарой тумани Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида етти оила масаласи муҳокама қилинди. Туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Д. Расулмухамедова раислигида бўлиб ўтган муҳокамада бошқа мутасаддилар қатори фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг икки нафар судьяси (Шерзод Жамолов, Тоҳир Исмоилов) ҳам иштирок этди. Бу бежиз эмас. Чунки, комиссия… Read more:   МУҲОКАМАДА СУДЬЯЛАР ҲАМ ИШТИРОК ЭТДИ
  • НАВОИЙ КЎЧАСИДАГИ СУДДА НАВОИЙХОНЛИК
    Саноқли кунлардан кейин (9 февраль) Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуди куни. Ҳамма нарса нуқта-вергулигача жой-жойида бўлишига одатланган судьялар, хусусан, пойтахт судлари (дарвоқе, Тошкент шаҳар судининг бош биноси Навоий кўчасида жойлашган) судьялари айни сана киришини кутгани йўқ. Судьялар ва суд ходимларининг бугунга белгиланган анъанавий “Маърифат соати” буюк мутафаккирнинг туғилган кунига  бағишланди.… Read more: НАВОИЙ КЎЧАСИДАГИ СУДДА НАВОИЙХОНЛИК
  •  “БЕЛАРИҚ”ДА ИККИ БЎЙДОҚНИНГ “ИШИ” КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
    1 Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмидагиёҳвандлик воситаларини (жумладан, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни) ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатишга доир қилмиш назарда тутилган. Жазо ҳам шунга яраша, яъниким, судья иш ҳолатларидан келиб чиқиб: “базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача… Read more:  “БЕЛАРИҚ”ДА ИККИ БЎЙДОҚНИНГ “ИШИ” КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
  • ИККИТА ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
    Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети ва Тошкент давлат транспорт университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бугун мазкур олий таълим даргоҳлари ва Тошкент шаҳар суди ўртасида меморандумлар имзоланди. Хусусан, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университети билан имзоланган ҳужжатда юридик психология устувор аҳамият касб этади. Яъниким, оилалардаги психологик муҳит, ёшлар психологиясига доир асосланган хулоса… Read more: ИККИТА ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Skip to content