ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИДАГИ ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ УЧРАШУВИ

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Б. Саидмуратов, Г. Абдураҳманова ва А. Султанова ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари Г. Опаева ва мазкур суднинг судьяси Л. Ўтанбоевалар таълим маскани педагог-ўқитувчилари ва тингловчилари билан учрашув ўтказишди.

Меҳнат соҳасида қонунларга риоя қилишини таъминлаш ва меҳнат қонунчилиги талабларини ишчи-ходимлар, кенг жамоатчилик ва аҳоли эътиборига етказишга қаратилган  учрашувда меҳнат шартномаси тушунчаси, уни тузиш зарурати, бу борада қонунчилик талаблари ва кафолатлари семинар иштирокчилари эътиборига етказилди, педагогларнинг меҳнат қонунчилигига оид саволларга батафсил жавоб қайтарилди.