Шундан сўнг судьялар томонидан сайёр суд муҳокамалари бўлиб ўтди. Сайёр судда иши кўрилганлар турли ёшда бўлиб, улар гиёҳвандлик, ўғирлик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон – тарож қилиш ва бошқа жиноятларни содир этганлар. Маҳкумлар жазонинг 3/2 қисмини ўтаб бўлган. Пробация тақдимномасида уларни тузалиш йўлига ўтгани учун муддатидан олдин шартли озод этиш сўралган. Суд муҳокамларида пробация тақдимномлари қаноатлантирилди.