МАҲАЛЛАДА САЙЁР СУД ВА ФАРМОН ТАРҒИБОТИ

Жиноят ишлари Юнусобод тумани суди раисининг ўринбосари Ф.Исмаилова ва судья З.Латипов томонидан “Биллур” маҳалла фуқоролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтгазилди.

Сайёр судда Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими ҳисобида туриб, тузалиш йўлига ўтган, намунали тарзда жазо ўтаб келган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган, содир этган қилмишидан пушаймон бўлган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмаган жазо муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш бўйича Пробация бўлимининг тақдимномалари кўриб чиқилиб, суд томонидан қанотлантирилди.

Шунингдек, аҳолига Президентимизнинг «Суд фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий – техник таъминотини яхшилашга доир чора-тадбирлар  тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.