Шунингдек, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси , солиқ, адлия, мажбурий ижро бюроси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ўзлари учун белгиланган жойлардан ўрин олишди. Бу галги сайёр қабулда Яшнобод, Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, сайёр қабулда турли масалалар бўйича ечимини излаб келган фуқароларни кўриш мумкин эди.