Сайёр қабулда Тошкент шаҳар судлари раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қизиқтирган мурожаатларини ўрганишди. Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжақулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедов фуқароларни шахсан қабул қилиб, суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан арзларини эшитишди. Муржаатчиларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, вақт талаб этадиган аризалар назоратга олинди.