Жиноят ишлари бўйича Сирғали тумани суди ташаббуси билан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан Божхона институти ҳамда “Тошкент-АЭРО” ИБК билан ҳамкорликда Тошкент халқаро аэропортида сайёр суд ташкил этилди.
Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди раиси З.Бобонов ҳамда судьялар А.Шамахмудов ва Ш.Юлдашевлар томонидан ўндан ортиқ божхона қоидаларини бузилиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сайёр судда мазмунан кўриб чиқилди.
Сайёр судга Божхона институтининг юриспруденция таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган юқори босқич курсантлари ҳам таклиф этилди. Бу эса ёш божхоначиларни олий таълимда олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш имконини беради.