ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ТУШУНТИРИЛДИ

Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари Р.Рашидов ва Б.Абдурахимов “Асакабанк” АТБда банк тизимида фаолият кўрсатувчи ҳуқуқшунослар билан учрашув ўтказишди.

Унда судьялар томонидан банк ходимларига “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда  “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмуни моҳияти тушунтирилди.

Учрашувда банк ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.