“ЎРИКЗОР САВДО КОМПЛЕКСИ”ДА ҚЎЛГА ТУШГАН ВА СУД МАЖЛИСИГА БОРМАГАН ҲУҚУҚБУЗАР…
29 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида, очиқ суд мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддаси (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан 2000 йилда туғилган йигитга оид маъмурий иш кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқбузар Учтепа туманида жойлашган “Ўрикзор савдо комплекси” АЖнинг ҳудудида ҳеч қандай хужжатларсиз, 20 000 сўм эвазига қонунга ҳилоф равишда 1-қути “Новий Век” номли 111-дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган. Улар далилий ашё сифатида ИИО ходимлари томонидан расмийлаштириб олинган.
Суд мажлисига ҳуқуқбузар тегишли тартибда чақиртирилишига қарамай, номаълум сабабларга кўра келмаган ва келмаслик сабаблари ҳақида судни огоҳлантирмаган. Шунга кўра суд, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кoдекснинг 294-моддаси 2-қисми талабларига асосланган ҳолда ишни ҳуқуқбузарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд ушбу маъмурий иши юзасидан тўпланган иш хужжатларини текшириб чиқиб, МЖтКнинг 276, 277-моддалари талаблари бўйича синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама, холисона баҳо бериб, ҳуқуқбузарнинг мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганликдаги айби далиллар: Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимнинг билдиргиси, далолатнома, нарсани олиш тўғрисидаги баённома, маъмурий иш ҳужжатларига илова қилинган фото нусхалар, тушунтириш хатлари ва маъмурий ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топади деб ҳисоблади.
Тўлқин Тўрақулов, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судьяси:
— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кoдекснинг 185-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1 500 000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Ашёвий далил сифатида олинган 1 қути “Новий Век” номли 111 дона пиротехника воситаларини тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланди.