«ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН СУДЬЯ» – ПОЙТАХТЛИК СУДЬЯГА НАСИБ ЭТДИ
Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказиб келинаётган “Энг яхши китобхон судья” танлови тизимда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида белгиланган тадбирлардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари О. Исмоилов раислигидаги ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси Ўткирбек Соатов “Энг яхши китобхон судья” танлови ғолиби деб топилди.
Тошкент шаҳар маъмурий судида бўлиб ўтган тадбир ғолибни тақдирлашга бағишланди. Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Ў. Соатовга рамзий статуэтка ва совғаларни Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедов тантанали суратда топширди. «Энг яхши китобхон судья» республика танловида биринчи ўринни олиш пойтахт судлари учун фахр эканлиги эътироф этилди.
Тадбирда судьянинг бундан кейинги фаолиятига эзгу тилаклар билдирилди.