ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Тошкент давлат фармацевтика институтида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Б.Сагатов, туманлараро суди судьяси А.Ҳайитова, жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди судьяси Т.Усмонов ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, мавжуд муаммоларни ечими борасида сўз юритдилар.

Учрашувда фуқаролик муносабатлари, низоларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар, фуқаролик ва жиноят судларида кўрилаётган ишлар мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар қандай ёт ғояларга қарши иммунитетни ошириш масалалари бўйича сўз борди, судьялар томонидан талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.