Айниқса, тошкент шаҳар суди бу борада барчага ўрнак бўлди. Ҳашар давомида судлар ҳудуди, ён-атрофи ва ҳовли атрофи, ариқ, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди. Кўчатлар экилиб, дарахтлар оқланди ҳамда уларга шакл берилди. Бу борадаги ишларда айниқса, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди, жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт суди, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди, фуқаролик ишлари бўйича Миробод ва Мирзо Улуғбек туманлараро судлари алоҳида жонбозлик кўрсатишди.