Мақсад нима эди?
– Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ва ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, ёшларда ушбу касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш, уларни ҳуқуқий билим олишга қизиқтиришдир, -дейди Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Аҳмедов.