Дарҳақиқат, бугунги кунда пойтахт судларида ишлаётган аёллар сони бошқа ҳудудларга қараганда салмоқли ўрин тутади. Биргина, Тошкент шаҳар суди мисолида айтганда 56 нафар судья аёл, 83 нафар ходималар, жами 139 нафар аёллар ўз билим ва малакаларини ишга солиб, қонун устуворлиги йўлида чинакам меҳнат қилмоқдалар. Куни кеча 8 март байрамига бағишланиб Олий судда ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Л.Ўтанбоева «Бенуқсон хизмати учун» кўкрак нишонига сазовор бўлди. Аёл судьялар орасида бундай ютуқлар мунтазам қўлга киритилмоқда.