Учрашувда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди тергов судьялари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ишларни кўриб чиқишга ваколатли давлат органлари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги ПФ-89-сон “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар — тергов судьялари фаолият кўрсатишни бошлаганлиги, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги Қонуни билан ишни судга қадар юритиш устидан суд назорати тергов судьялари томонидан амалга оширилиши ва тергов судьясининг ваколатлари белгиланганлиги таъкидланди.