«ТАЪТИЛДАГИ ХОДИМ ИШГА ҚАЙТСА, МЕН НИМА ҚИЛАМАН?»
— Корхонада молия бўлимида ишлайман. Мендан олдин ходим бола парваришлаш таътилида эди (ариза асосида). Ҳозир фарзанди 1,5 ёш бўлган. Яқинда ишхонага келиб, «Ишга чиқмоқчиман, жойимни бўшатиб қўйинг», деди. Фарзанди 2 ёшга тўлгунича ишлаб туришга ҳақим йўқми? Ахир ариза ёзган-ку?
Исми сир тутилди.
Беҳзод Сагатов, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси:
— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 105-моддасига асосан иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилиниши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, туғруқ таътилида бўлган аёл муддатидан илгари ҳам ишга чиқиш мумкин. Унинг ўрнига вақтинчалик олинган ходим ўрнини бўшатиб бериши шарт.