Судьялар ва тингловчилар мулоқоти
“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб – қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларни ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш назарда тутилган.
Шу боис Давлат бошқаруви академиясида турли соҳадан келган раҳбар хотин-қизлар ўқуви ўз ишини олиб бормоқда.
Бугун академияда судьялар ва курс тингловчилари учрашуви ташкил этилди. Унда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Г. Мамараимова, Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари Ю. Фозилова ҳамда З. Рахмоновалар иштирок этишди.
Дастлаб судьялар томонидан суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори бўйича маълумотга эга бўлдилар.
Курс тингловчилари бу учрашув орқали судларда кўрилаётган ишлар, низоли масалалар ва бошқа холатлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.