Қайд этилдики, мамлакатимизнинг барча жабҳалари қатори суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда очиқлик ва шаффофлик тамойили устувор йўналишга айланди. Чунки, мазкур тамойиллар судларга бўлган ишончни таъминловчи асосий омиллардан биридир.
Аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш, бу жараёнда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, судлар фаолиятига оид холис ва тезкор ахборот тақдим этишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳам муҳим ҳисобланади.