МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ СУДЬЯМ
Тошкент шаҳар “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 114-умумтаълим мактабида тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари, “Мевазор” маҳалла хотин-қизлари, маҳалла фуқаролари ва фаоллари иштирок этди.
Тадбирда Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Эрметова жорий йилнинг Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурининг мазмун моҳияти, оила ва жамият ҳамкорлиги ҳақида тадбирда қатнашаётган хотин-қизларга ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириб ўтди.
Шунингдек, аёлларга нисбатан ўтказилаётган тазйиқ ва зўравонлик, оиладаги жанжал ва келишмовчиликларнинг туб моҳияти нимадан бошланиши масалаларига алоҳида тўхталиб, бу ҳолатларга барҳам бериш йўллари ҳақида гапирди.Тадбир иштирокчиларига бугунги кунда фуқаролар ва тадбиркорларни қийнаётган¸ ҳуқуқий кўмакка муҳтож бўлган оилаларга ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, судга мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.
Шунингдек, судья Ш.Эрметова ўз чиқишида Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида белгиланган инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш каби чора-тадбирлар борасида давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлади.
Учрашувда Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Джамолов тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ ишлар юзасидан йиғилганларга ҳуқуқий тушунтириш берди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш учун бу каби тадбирлар аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, судьялар маҳалла аҳлини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.
Учрашув давомида жами 10 нафар фуқаронинг муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилди.