МАҲАЛЛАЛАРДА ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТИ

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида жойларда судлар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш давом этмоқда.

Ана шундай ташвиқот ишлари  Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари У.Алиев, С.Алимардонов, Ф.Рахимов ва Д.Хасановлар томонидан пойтахтимизнинг “Зарқўрғон” ҳамда “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилди.

Судьялар иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил  судловга  эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони  мазмун моҳиятини  тушунтириб, мурожаатларни судларга электрон шаклда юбориш, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмай, суд муҳокамаларига  масофадан туриб иштирок этиши мумкинлиги, яратилаётган қулайликлар барчаси инсон қадри, фуқароларга  моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида амалга оширилаётганлиги, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ишлар  инсон ҳуқуқлари муҳофазаси йўлида барпо этилган мустаҳкам қонунчилик тизимини ривожлантирилаётганлиги фуқаролар ва тадбиркорларга  ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан самарали фойдаланиш имконини бераётганлиги борасида ҳуқуқий тушунчалар беришди.

Конституция ва қонунчилигимизда белгиланган ислоҳотлар чин маънода ҳаётий зарурат бўлиб, мамлакатимизнинг ҳар томонлама равнақ топишида, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.