ЖИБ ЮНУСОБОД ТУМАН СУДИ ТОМОНИДАН МАЪРИФИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Жамоат хавфсизлиги университетида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди судьялари иштирокида маърифий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди

Тадбирда судьялар томонидан университетнинг шахсий таркибига янгиланаётган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, хусусан Конституцияда суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашга, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, берилган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.