БОЛАЛАРНИ ЗЎРАВОНЛИКЛАРДАН АСРАЙЛИК
Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Охирги йилларда бу борада ҳам қонунчилик, ҳам институционал тизим тубдан ислоҳ қилинди.
Қонунчилик ислоҳотлари борасида жумладан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари кучайтирилди, хусусан,
-«Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун: 2024 йилда қабул қилинган ушбу тарихий ҳужжат илк бор «зўравонлик» тушунчасини (жисмоний, жинсий, руҳий, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация) аниқ белгилаб берди.
-Жазонинг муқаррарлиги Жиноят кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан муддатидан олдин шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тақиқланди.
Шунингдек, ҳимоя (тақиқлаш) ордери жорий қилиниб эндиликда зўравонликдан жабрланган болаларга ҳам ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери берилиши йўлга қўйилди.
Институционал ислоҳотлар
Болалар билан ишлайдиган тузилмалар фаолияти қайта кўриб чиқилди, жумладан,
-Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги: Президент ҳузурида ташкил этилган ушбу агентлик «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали оғир аҳволга тушиб қолган болалар ва оилалар билан индивидуал ишлаш тизимини йўлга қўйди.
-Болалар омбудсмани: Бола ҳуқуқлари бўйича вакил институтининг ваколатлари кенгайтирилди. У болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларида мустақил кузатувчи ва ҳимоячи сифатида иштирок этмоқда.
-«Етим болаларсиз жамият»
Меҳрибонлик уйлари босқичма-босқич деинституционализация қилинмоқда (ёпилмоқда) ва болалар оилавий муҳитга (тинчликпарвар оилалар, васийлик) йўналтирилмоқда.
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш — бу нафақат давлатнинг, балки ҳар бир ота-она ва жамият аъзосининг бурчидир. Бу жараён бир нечта муҳим асосларга таянади.
Ҳар бир бола қонун ҳимоясида бўлиши шарт. Ўзбекистонда бу борада бир қанча муҳим ҳужжатлар мавжуд мисол тариқасида оладиган бўлсак;
– Конституциявий кафолат: Бола ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинади.
-«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун: Боланинг ҳаёти, соғлиғи ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни белгилайди.
Оиладаги соғлом муҳит яратиш шунингдек, бола учун энг хавфсиз жой — унинг уйи бўлиши керак. Бунинг учун:
Биринчидан, ишончли мулоқот зарур, хусусан, бола қўрқмасдан ўз муаммоларини айта олиши учун ота-она билан ўртада кучли ишонч бўлиши лозим.
Иккинчидан, жисмоний жазодан воз кечиш керак, хусусан, «Тарбия воситаси» сифатида уриш ёки ҳақорат қилиш боланинг руҳиятини синдиради ва уни зўравонликка кўниктириб қўяди.
Учинчидан, диққат ва эътибор боланинг хулқ-атворидаги кичик ўзгаришларни (камгаплик, уйқусизлик, қўрқув) вақтида сезиш муҳим.
Муҳим эслатма: Зўравонликка гувоҳ бўлганда сукут сақлаш — жиноятга шерик бўлиш билан баробардир.
Машҳура Байбекова,
Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг судьяси






