АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР БИЛАН СУҲБАТ

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро  суди Медиация хонасида ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Миробод туманлараро суди қошидаги туман Оилавий қадриятларни  мустаҳкамлаш комиссияси томонидан ажрим хавфи остида бўлган 4 та оиланинг тақдири муҳокама қилинди.

Учрашувда Миробод тумани ҳокими ўринбосари Ф.Мадаминова, комиссия аъзолари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьялари иштирок этишди.

Ажрим ёқасига келган оилалар билан дилдан суҳбатлашилиб, уларга оилани барбод қилиш эмас, балки ярашиш тавсия қилинди.