Мисол учун, 2000 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Т.Д.гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, оз миқдорда ғайриқонуний равишда сақлаб келган. Хусусан, жорий йил 25 сентябрь куни соат тахминан 23:50 ларда, Юнусобод тумани ички ишлар ходимлари томонидан 13-мавзе, 57-уй яқинида ўзини шубҳали тарзда тутганлиги сабабли 2 нафар холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилганда, эгнидаги кийимининг ички чап чўнтагидан 1 дона 2 000 сўмлик купюрага ўралган мохоркасимон модда олиб юрганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.