ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар маъмурий суди раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган аҳоли учун туманнинг “Сархумдон” МФЙ биносида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда жами 34 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 25 таси жиноят ишлари бўйича, 6 таси фуқаролик ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил қилган бўлса, 3 таси иқтисодий ишлар бўйича мурожаатларни ташкил қилди.

Сайёр қабулда 34 та фуқаронинг оғзаки мурожаатлари қабул қилинди.Шундан 16 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 18 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан жазодан озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалар асосида ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 7 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса, 11 нафар шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича мурожаатлари қаноатлантирилди.