СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ
Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судларга 2022 йил 9 ойида Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанциясида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жами 3815 ариза(шикоят)лар келиб тушган бўлиб, шундан 150 таси ариза (шикоят) қабул қилиш рад этилган (ўтган йили бу кўрсаткич 416 тани ташкил этган), 147 та (ўтган йил 793 та) ариза ва шикоятлар қайтарилган ҳамда 3318 та иш мазмунан кўриб тамомланган. Шундан 1985 таси оммавий низолар бўлса, 1333 та материал ҳисобланади. Ишларнинг кўрилиш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 25,6% га ўсган.
Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан ариза (шикоят)ларни қабул қилишни рад қилиш ҳолати сал кам 3 бараварга, қайтариш ҳолати эса беш ярим бараварга камайган.
Оммавий низо бўйича 1043 таси ёки 52,5 фоизи қаноатлантирилган, 634 таси ёки 31,9 фоизи рад қилинган, 237 (11,9%) таси иш юритишдан тугатилган, 71 таси ёки 3,6 фоизи кўрмасдан қолдирилган. Оммавий низоларнинг кўрилиши ўтган йилга нисбатан 28,8 фоизга ўсган.
Шунингдек, биринчи инстанцияда ишларни кўриш якунлари бўйича жами 223 та қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан таъсир чоралар сифатида хусусий ажримлар чиқарилган бўлиб, шунинг 175 таси ёки 78,5 фоизининг ижроси юзасидан жавоб хатлари олинган. Шундан 25 та ҳолат бўйича шансабдор шахсларга қонунчиликда йўл қўйган камчиликлари учун ташкилот раҳбарлари томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Биринчи инстанцияда кўриб тамомланган 1333 та материалнинг 1282 таси қаноатлантирилган 51 таси рад қилинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 21,1 фоизга ўсган.
2022 йилнинг 9 ойи давомида қуйидаги маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилган:
- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 433 та иш кўрилган. Шундан, 403 таси қаноатлантирилган, 14 таси рад қилинган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 13 таси иш юритишдан тугатилган;
- Давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 510 та (ўтган йили 353 иш) кўрилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга ўсган. Шундан, 348 таси (ўтган йили 209 таси) қаноатлантирилган, 81 таси рад қилинган, 70 таси иш юритишдан тугатилган, 11 таси кўрмасдан қолдирилган, Ишларни кўриш натижалари бўйича чиқарилган сад таъсир чораларининг асосий қичми, яъни 102 таси ёки 45,7 фоизи солиқ идоралари мансабдор шахсларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан чиқарилган;
- Ҳокимият мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 301 та иш кўрилган. Шундан, 77 таси қаноатлантирилган, 176 таси рад қилинган, 15 таси кўрмасдан қолдирилган, 33 таси иш юритишдан тугатилган (маҳаллий ҳокимликлар билан боғлиқ ишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 фоизга камайган ҳамда рад қилинган ишлар сони ҳам кўрилган ишларнинг 58,5 фоизини ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак, мазкур органларда иш анча яхши ташкил қилинаётганлигидан дарак беради);
- Мажбурий ижро бюроси марказий ва ҳудудий идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, улар томонидан чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 223 та (ўтган йили 149 та иш) кўрилган бўлиб, шундан
43 таси қаноатлантирилган, 116 таси рад этилган, 43 таси иш юритишдан тугатилган, 21 таси эса кўрмасдан қолдирилган (ўтган йилга нисбатан 49,7 фоизга ошган);- Адлия органлари (интеллектуал мулк агентлиги, нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари агентлиги ва б.) мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 80 та (2021 йилда 65 та) иш кўрилган. Шундан, 33 таси қаноатлантирилган, 34 таси рад қилинган, 10 та иш юритишдан тугатилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган.
- «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига оид ишларни кўриш бўйича» МФЙ сайловига оид Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанцияси томонидан жами 7 та иш кўрилган бўлиб, шундан 4 та иш бўйича арз қилинган талаб рад қилинган, 2 та иш бўйича ариза талаби қаноатлантирилган, 1 та ҳолатда ариза иш юритишдан тугатилган;
- Бундан ташқари, Дин ишлари қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига нисбатан масжидни рўйхатдан ўтказмасликдаги ҳаракатлари билан боғлиқ;
- Мудофаа вазирлигининг уй-жой комиссияцига нисбатан уй-жойларни хусусийлаштириш билан боғлиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига нисбатан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш масаласидаги; Шаҳар, туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига нисбатан доимий рўйхат (прописка)га қўйиш ва ундан чиқариш билан боғлиқ низолар ҳам Тошкент шаҳар маъмурий судларида кўриб келинмоқда.
Шу билан биргаликда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш (муддатини узайтириш, озод қилиш) билан боғлиқ жами 1318 та илтимоснома кўрилган бўлиб, шундан 1271 та илтимоснома қаноатлантирилган, 47 та илтимоснома рад этилган.
Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида 542 та иш апелляция инстанциясида кўриб тамомланган. Шундан биринчи инстанция қарорининг 422 таси ўзгаришсиз қолдирилган, 7 таси ўзгартирилган, 85 таси бекор қилинган, 28 та иш юритишдан тугатилган.
Апелляция инстанциясида бекор қилинган ишлар ўтган йилга нисбатан 33,59 фоизга камайган. Буни ҳаи суд қарорларининг йилдан-йилга барқарорлашаётганинг бир далили дейишимиз мумкин.
Апелляцияда кўрилган ишлар бўйича жами 71 та иш якуни юзасидан қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатлари аниқланиб, судлов ҳайъатлари томонидан хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилган. Уларнинг 51 тасининг ижроси таъминланган.
Қолганлари бўйича ташкилотларга тегишли эслатма хатлари юборилмоқда. 3 таси эса ижро муддати бузилмаган хусусий ажримлар ҳисобланади.
Шунингдек, чиқарилган суд таъсир чоралари маъмурий органлар кесимидаги ҳиссаси қуйидагича:
— солиқ идораларига нисбатан 27 та ёки жами хусусий ажримларнинг 38 фоизи;
— маҳаллий ҳокимликларга 17 та;
— Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига нисбатан 6 та;
— мажбурий ижро бюроси ижрочиларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та ва бошқа органлар ҳиссаларига тўғри келади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция судлов ҳайъатлари томонидан жорий йил 9 ойида жами 7 та ишни кўриш натижасида тарафларнинг хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига ҳуқуқий баҳо берилиши учун прокуратура идораларига хабарномалар юборилган бўлиб, шундан 5 та ҳолатда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги, 1 та ҳолатда жиноят аломатлари мавжудлиги ҳамда МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги судга ҳабар қилинган.
Профилакта…
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судларига бевосита жами 1159 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожатларнинг катта қисмини, яъни:
– 612 (ўтган йили 768 та) таси ёки 53 фоизи шахсий ёки сайёр қабуллар орқали, ёхуд идорада фуқароларнинг ўзлари билан бевосита учрашиб ҳал қилинган мурожатлар;
– 167 (ўтган йили 216 та) таси ёки 14,4 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура, Ҳалқ қабулхонаси ва бошқа идоралар веб-сайти орқали Тошкент шаҳар маъмурий судига келиб тушган ва ўрганиб чиқилган мурожаатларни;
– 380 (ўтган йили 340 та)таси ёки 32,8 фоизи эса жисмоний ва юридик шахслар томонидан Тошкент шаҳар ва туманлараро маъмурий судларига электрон тарзда ёки почта орқали келиб тушган мурожаатларни ташкил этади.
Келиб тушган ҳар бир мурожаатни ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва белгиланган муддатида кўриб чиқилиши устидан назорат кучайтирилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойлик даври мобайнида Тошкент шаҳар умумюрисдикция суди ҳамда Тошкент шаҳар маъмурий суди раислари томонидан тасдиқланган режа-график бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент туманлараро маъмурий судлари барча судьялари ўзларига бириктирилган МФЙларга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 284 нафар ҳуқуқий кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиб келган.
2022 йил 9 ойи давомида Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси ва барча судьялари тасдиқланган режа-график бўйича ўзларига “Менинг маҳаллам менинг судьям” тамойили асосида бириктирилган МФЙларга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган 1136 (шундан 525 таси ногиронлиги бор шахслар) нафар ҳуқуқий кўмакка муҳтож (ногирон) фуқароларга ёрдам кўрсатилган (2021 йил 9 ойида 284 та эди).
Шуни таъкидлаш лозимки Аёллар дафтарига киритилган ижтимоий кўмакка муҳтож (ногирон) хотин-қизларга Тошкент шаҳар маъмурий судларнинг судьялари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар кўпайган.