СЕРГЕЛИДА САЙЁР СУД ВА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАЛАРИ

Сергели туманида жойлашган  PDP университетbда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақ олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1 – сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этилган холатлардан хулоса қилган ҳолда соғлом турумш тарзига тарғиб қилиш мақсадида «Сайёр суд ва жиноят муҳокамалари» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди раиси Ф.Ҳикматуллаев, судьялар О.Каҳаров ва Д.Чориевалар ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Сергели тумани бўлими, пробация ва прокуратура вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб ёшларга суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг аҳамияти хусусида маълумот берилди.

Шундан сўнг судьялар томонидан сайёр суд муҳокамалари бўлиб ўтди. Сайёр судда иши кўрилганлар турли ёшда бўлиб, улар гиёҳвандлик, ўғирлик, фирибгарлик,  ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон – тарож қилиш ва бошқа жиноятларни содир этганлар. Маҳкумлар жазонинг 3/2 қисмини ўтаб бўлган. Пробация тақдимномасида уларни тузалиш йўлига ўтгани учун муддатидан олдин шартли озод этиш сўралган. Суд муҳокамларида пробация тақдимномлари қаноатлантирилди.

Ёшлар билан учрашувда жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари, жиноятга жазо муқаррарлиги ҳақида тушунтириш берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.