Қидирув:

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ 2022 ЙИЛ 1-ЧОРАГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

Ҳисобот даврида жами 10 516 та (2021  йилда 9 665 та) даъво ариза ва ариза келиб тушган. Ўтган йилдан 2022 йилга қолдиқ бўлиб ўтган ишлар сони 3 283тани ташкил этади. Шундан 11 207 таси иш юритишга қабул қилиниб, ҳисобот даврининг охирига қадар 9 327 таси (2021 йилда 7 736 та) кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган ишларнинг 7 728  таси бўйича даъво талби қаноатлантирилган, 1 022 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган, 223 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 354 та даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилган.

 

Кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 1 591 тага ёки 20,6 фоизга кўпайган.

 

Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида, кўрилган 9 327 та ишларнинг 2339 таси ёки 25,0 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

 

Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 926,2 млрд.сўм ҳамда республика бюджетига 89,3 млрд. сўм давлат божи ундириш тўғрисида суд ҳужжатлари қабул қилинаган.

 

Тарафлар томонидан ишни судда кўриш учун ихтиёрий тўланган давлат божи суммаси 8,9 млрд. сўмни ташкил этган.

 

Судлар томонидан ҳисобот даврида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан 6 277 та, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан 2 815 та, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир кўрилган ишлар 4 та, ташкилотлар ва фуқароларни банкротлигига оид муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар 209 та, корпоратив ҳуқуқий муносабатлар бўйича эса 22 та иқтисодий ишлар кўриб ҳал этилган.

 

Профилактика

Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижросини самарали амалга ошириш юзасидан иқтисодий судлар томонидан фуқаролар ўртасида қонунларни тарғиб қилиш, судлар фаолияти тўғрисида уларни хабардор қилишни таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва давра суҳбатлари орқали 232 та тарғибот ишлари амалга оширилган.

 

Мурожаатлар

Статистик маълумотларга қараганда, судларга жорий йилнинг 1-чорагида жами 160 та мурожаатлар (29 таси судлов ҳайъатига, 131 таси туманлараро иқтисодий судига) келиб тушган бўлиб, улардан 146 таси тўлиқ ўрганилиб, муаллифларга батафсил жавоб хатлари берилган ҳамда ўрганишдаги қолдиқ мурожаатлар сони 14 тани ташкил этмоқда.

 

Судларда иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар суд биносида раисларнинг шахсий қабули ташкил этилган бўлиб, ҳисобот даврида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси томонидан 19 нафар, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан 19 нафар жисмоний ҳамда юридик шахс вакиллари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

 

Тошкент шаҳар суди

матбуот хизмати

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН 2022 ЙИЛ 1-ЧОРАГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йил биринчи чораги давомида 3.186 нафар шахсга нисбатан 2.575 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 1.408 тага (54,6%), жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 1.590 нафарга (49,9%) кўпайган.

 

Судлар томонидан 2022 йил биринчи чорагида жами 45 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 577 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

 

Жиноят оқибатида етказилган 149,1 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 318 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 409 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.

 

Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 46 нафар шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган, 45 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 493 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган.

 

Жиноят ишларининг 1.318 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 653 таси унча оғир бўлмаган, 1.094 таси оғир ва 121 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.

 

Соҳалар бўйича қарайдиган бўлсак, коррупцияга оид кўриб тамомланган ишлар бўйича шахслар тоифаси қуйидагича:

 

Соғлиқни сақлаш соҳаси 8 нафар шахс;

 

Таълим соҳаси 2 нафар шахс;

 

Банк йўналиши бўйича 3 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилганлар.

 

Судланган шахсларнинг:

 

220 (9,0%) нафарига жарима;

 

634 (26,0%) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари;

 

581 (23,8%) нафарига озодликни чеклаш;

 

907 (37,1%) нафарига озодликдан маҳрум қилиш;

 

26 (1,1%) нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса;

 

70 (2,9%) нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

 

Судланганларнинг:

 

264 нафарини (10,8%) аёллар;

 

81 нафарини (3,3%) вояга етмаганлар;

 

210 нафарини (49,5%) ёшлар;

 

54 нафарини (2,2%) 60 ёшдан ошган эркаклар;

 

15 нафарини (0,6%) чет эл фуқаролари;

 

2 нафарини (0,08%) тадбиркорлар ташкил этган.

 603 (446) нафар муқаддам судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилган.

 

СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАР МОДДАЛАР КЕСИМИДА ТАҲЛИЛИ

ЖК моддаси

2021 й 3 ой

2022 й 3 ой

-/+

Фоизи

1.                

Ўғрилик (ЖКнинг 169-моддаси)

168

418

+250

148 %

2.                

Безорилик (ЖКнинг 277-моддаси)

84

184

+100

119%

3.                

Талончилик (ЖК 166-моддаси)

43

138

+95

220%

4.                

Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш
(ЖКнинг 266-моддаси)

53

120

+67

126%

5.                

Гиёвандлик воситалари билан жиноятлар
(ЖК 270-276-моддалари)

217

281

+64

29,4%

6.                

Қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда жароҳат атказиш (ЖК 104-105-моддалари)

52

84

+32

61,5 %

7.                

Босқинчилик (ЖК 164-моддалари)

24

53

+29

120 %

8.                

Пора олиш,бериш, воситачилик қилиш
(ЖКнинг 210-212-моддалари)

25

46

+21

84 %

9.                

Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож  қилиш (ЖК 167-моддалари)

92

109

+17

18,4%

10.           

Транспорт воситаларини олиб қочиш
(Жиноят кодексининг 267-моддалари)

8

15

+7

87,5%

11.           

Номусга тегиш (ЖК 118-моддалари)

1

4

+3

300 %

12.           

Қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-101-моддалари)

10

12

+2

20 %

13.           

Пора олиш (ЖК 210-моддалари)

0

1

+1

0%

 

Профилактика

Давлат раҳбари томонидан судлар олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, ўтган давр мобайнида 930 та (36,1%) жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 2.046 та (79,5 %) суднинг хусусий ажримлари чиқарилган, суд амалиёти юзасидан 21 та умумлаштириш қилиниб, натижаси юзасидан туман судларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилган.

 

Ўз навбатида соҳалар бўйича жиноятчилик содир қилинган аҳволи юзасидан Тошкент шаҳар Соғликни Сақлаш бош бошқармасига, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасига ва Тошкент шаҳар ИИББга тақдимномалар чиқарилган.

 

 “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида судьялар ўзларига бириктирилган Тошкент шаҳридаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.

 

Тошкент шаҳар судининг иш режасига киритилган “Аёллар дафтари” асосида Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларга судьялар бириктирилган ва доимий равишда ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 123 та хуқуқий ёрдамга мухтож аёллар судьялар томонидан қабул қилиниб, уларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.    

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилиши юзасидан

 

Тошкент шаҳар ва жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2022 йил биринчи чорагида 25.661 нафар шахсга нисбатан 22.382 та маъмурий ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 4.179 тага (22,9%), шахслар сони эса 4.992 нафарга (24,1%) кўпайган.

 

Кўриб тамомланган 17.695 та иш бўйича 20.233 нафар шахсга нисбатан қарор чиқарилган, 5.428 нафар шахсга нисбатан 4.687 та ишлар тугатилган.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилган шахсларнинг 12.867 (63,6%) нафарига жарима, 81 (0,4%) нафарига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 7.280 (36,0%) нафарига маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.

 

Тугатилган ишлардан 787 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддаси қўлланилиб огоҳлантирилган, 4.641 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддасига кўра тугатилган.
Кўриб томомланган материаллар 1.340 нафар шахсга нисбатан, шундан 901 нафар шахсга нисбатан қаноатлантирилган, 439 нафар шахсга нисбатан рад қилинган.

 

Ҳуқуқбузарлик содир қилганларнинг:

 

932 нафарини (15,3%) аёллар;

 

71 нафарини (0,2%) вояга етмаганлар;

 

748 нафарини (37,6%) ёшлар;

 

022 нафарини (3,9%) 60 ёшдан ошганлар;

 

205 нафарини (0,7%) чет эл фуқаролари;

 

554 нафарини (2,1%) тадбиркорлар ташкил этган.

 

 Мурожаатлар

2022 йилнинг биринчи чораги давомида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1.359 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони 92 тага (6,7%) камайган.

 

Мурожаатларнинг 717 та таси қаноатлантирилган, 2 бошқа органга юборилган, 414 тасига тушунтириш берилган, 212 таси қолдиқ бўлиб қолган.

 

Суд раисларининг қабулида жами 278 нафар (шундан 125 таси сайёр қабулдан) фуқаро мурожаат қилиб, мурожаатларнинг 10 таси (3,5%) қаноатлантирилган, 268 тасига тушунтириш берилган.

 

Суд раисларининг оммавий сайёр қабуллар ўтказиш жадвалига мувофиқ жорий йилнинг январь-апрель ойларида Тошкент шаҳрининг фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилган.

 

2022 йилнинг 1-чораги йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал, Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг виртуал ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ишонч телефони” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг виртуал қабулхонасидан орқали жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг электрон манзилига жами 619 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 565 тага камайган.

 

Мурожаатларнинг 187 таси (0,7%) қаноатлантирилган, 380 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 6 нафар шахсдан ёзма равишда миннатдорлик ва ташаккурномалар билдирилган.

 

Тошкент шаҳар суди

матбуот хизмати

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2022 ЙИЛ 1-ЧОРАГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида жами 16.878 та  фуқаролик иши тамомланган бўлиб, ишларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5.373 тага ёки 46,7 фоизга кўпайган (2021 йил 1-чорагида бу кўрсаткич 11.505 тани ташкил этган).

 

Жами тамомланган 16.878 та ишдан 14.550 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган. Шундан:

 

115 та иш бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган;

 

435 таси рад этилган;

 

160 та иш юзасидан иш юритиш тугатилган;

 

128 та ариза кўрмасдан қолдирилган;

 

ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларига доир 40 та иш кўрилган.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 1-чорагида 7.149 та аризалар суд буйруғи тартибида ҳал қилинган бўлиб,  2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2.820 тага ёки 65 фоизга кўпайган. Шундан:

 

091 таси вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш,

 

259 таси иш ҳақи ундириш,

 

764 таси солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш,

 

970 таси хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш,

 

065 таси ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар бўйича суд буйруқларини ташкил этган.

 

Жами кўрилган 24 023 та иш Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 5 та фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари кесимида таҳлил қилинганда:

 

690 таси Мирзо Улуғбек туманлараро суди,

 

5 878 таси Яккасарой туманлараро суди,

 

4 134 Миробод туманлараро суди,

 

3 889 таси Шайхонтоҳур туманлараро суди ва

3 432 Учтепа туманлараро суди ҳисобига тўғри келади.

Судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича давлат фойдасига даъво ариза тақдим этишда ихтиёрий 5.421.398.699 сўм давлат божи тўланган бўлиб, иш якуни бўича суд қарорлари асосида 30.383.299.097 сўм давлат божи ундириш белгиланган.

 

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида шикоят ва протестлар асосида 644 та фуқаролик иши кўрилган бўлиб, ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111 тага ёки 20,8 фоизга ошган.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, келиб тушган апелляция шикояти ва протести туманлараро судлари томонидан кўрилган жами 16.874 та ишларнинг 3,8 фоизини ташкил этган.

 

Апелляция инстанциясида кўрилган 644 та ишнинг 485 таси юзасидан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилиб, 118 таси ёки жами кўрилган ишларнинг 0,7 фоизи бекор қилинган, 41 таси ёки 0,2 фоизи ўзгартирилган.

 

Кўрилган ишларнинг таҳлили 2021 йилниг 1-чорагига нисбатан жорий йилнинг 1-чорагида ҳал қилув қарори чиқариб кўрилган қуйидаги тоифа ишлар сони КАМАЙГАН:

Иш ҳақини ундириш, ҳодим томонидан иш берувчига етказилган зарарни ундириш ва бошқа меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар 273 тадан 189 тага (-84 та);

 

мулкни рўйхатдан ёки хатлашдан чиқариш (уй-жой низосидан ташқари) 16 тадан 6 тага (-10 та);

 

маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш 25 тадан 4 тага (-21 та);

 

уйга киритиш ҳақидаги ишлар 112 тадан 86 таг (-26 та);

 

атроф-муҳит, тарихий, маданий ёдгорликларга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ ишлар 5 тадан 3 тага (-2 та) камайган.

 

Шу билан биргаликда қуйидаги тоифа ишлар сони КЎПАЙГАН:

кредит шартномасидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ ишлар 4.671 тадан 7.565 тага (+2.894 та);

 

никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар 1.655 тадан 1.853 тага (+198 та);

 

ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш ҳақидаги ишлар 289 тадан 477 тага (+188 та);

 

уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги ишлар 297 тадан 455 тага (+158 та);

 

қарз ундириш ҳақидаги ишлар 462 тадан 565 тага (+103 та);

 

қонунга хилоф тарзда жавобгарликка тортиш, жалб қилиш натижасида етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ишлар 17 тадан 58 тага (+41 та);

 

мерос билан боғлиқ ишлар 69 тадан 105 тага (+36 та) кўпайган.

Юқоридаги маълумотлардан, 2022 йилнинг 1-чорагида олдинги йилнинг шу даврига нисбатан судлар томонидан кўрилган ишлар сони асосан никоҳдан ажратиш ва кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ҳисобига ошганлиги кўринади.

 

Мазкур ишлар таҳлилидан кўринишича, кредит шартномалари бўйича низолар асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан фуқароларга маиший техникалар қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш асосида реализация қилиш ҳақидаги шартномаларга тўғри келади.

 

Шу билан бирга, банк муассаларидан олинган кредит шартномалари бўйича мажбуриятлар ўтган йиллардаги эпидемиологик вазият сабабли аҳоли даромадининг нисбатан камайганлиги ва тўлов қобилиятининг пасайганлиги билан боғлиқдир.

 

2022 йилнинг 1-чорагида судлар томонидан кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар ўтган йилнинг шу даври билан қиёсланганда 1.840 тадан 2.030 тага кўпайган. Шундан қаноатлантирилган аризалар сони 2021 йил 1-чорагида 860 та ёки 46,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 1-чорагида 928 та ёки 45,7 фоизни ташкил этган.

 

Судларда оилаларни сақлаб қолиш мақсадида даъвоси рад этилган, тарафлар ярашганлиги учун иш юритиш тугатилган ва кўрмасдан қолдирилган ишлар сони 2022 йилнинг 1-чорагида 1.102 тани  ёки 54,3 фоизни ташкил этган  (2021 йил 1-чорагида 980 та ёки 53,3 фоиз).

 

Никоҳдан ажратиш ҳақида кўрилган 2.030 та ишнинг 1.132 таси бўйича аёллар, 898 таси бўйича эркаклар даъвогар сифатида қатнашган. Энг ачинарлиси, никоҳдан ажратилган оилаларнинг 1.063 нафар вояга етмаган фарзандлари бўлган.

 

2022 йилниг 1-чорагида жами кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик ишларини Тошкент шаҳрининг туманлар кесимида таҳлил қилинганда:

Юнусобод тумани бўйича 287 (254) та;

 

Олмазор тумани бўйича 233 (201)та;

 

Яшнобод тумани бўйича 232 (266) та;

 

Шайхонтоҳур тумани бўйича 225 (170) та;

 

Мирзо Улуғбек тумани бўйича 223 (232) та;

 

Чилонзор тумани бўйича 214 (167) тани ташкил этиб, бошқа туманларга қараганда сезиларли кўплигини кўриш мумкин.

 

Оилаларни сақлаб қолиш, болаларни соғлом оила бағрида камол топиши учун шаҳар суди томонидан жойларда никоҳ ва оила масалаларига бағишланган учрашувлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Оилаларни яраштириш чораларини кўриш мақсадида “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш марказ”ларига яраштириш учун муҳлат тайинланган ва рад этилган ишлар юзасидан хатлар юборилмоқда.

 

Маълумки, кейинги йилларда судлар томонидан асоссиз жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни реабилитация қилиш мақсадида кўплаб оқлов ҳукмлари қабул қилинди. Бу ўз навбатида фуқаролик ҳуқуқий оқибатларини ҳам келтириб чиқармоқда. Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш натижасида етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ 60 та фуқаролик иши кўрилган. Шундан 50 таси ёки 83,3 фоизи қаноатлантирилиб, фуқароларнинг фойдасига 9.765.000.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

 

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида интеллектуал мулк ҳуқуқидан келиб чиққан низолар билан боғлиқ 4 та фуқаролик иши кўриб чиқилган. Шундан 3 таси қаноатлантирилиб, 100.000.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган, 1 та даъво ариза қаноатлантиришдан рад этилган.

 

Мазкур даврда судлар томонидан 91 та фарзандликка олиш ҳақидаги аризалар кўриб чиқилган бўлган, шундан 83 таси қаноатлантирилган, 7 таси кўрмасдан қолдирилган, 1 таси иш юритишдан тугатилган.  

 

Профилактика

Судлар томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида ишларни қўриш вақтида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 48 та хусусий ажрим чиқарилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган, шунингдек, 6 марта суд амалиёти юзасидан умумлаштиришлар ўтказилиб, судьялар иштирокида фаолиятда мавжуд хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни олдини олиш юзасидан чоралар белгиланган.

 

Шаҳар суди раиси томонидан тасдиқланган режага асосан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган барча судьялар Тошкент шаҳридаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган бўлиб, улар томонидан ўзларига бириктирилган маҳаллаларга ҳар ойда камида бир марта чиқишига эътибор қаратилмоқда.

 

Мурожаатлар

Шу билан бирга, 2022 йил 1-чораги давомида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро судларига жами 2.767 та мурожаат келиб тушган, шундан 2545 таси мазмунан ҳал қилинган. Ҳал қилинган мурожаатларнинг 1108 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан электрон келиб тушган ҳамда 1437 таси жисмоний ва юридик шахс вакилларининг судларга қилган мурожаатларини ташкил қилади. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 182 тага ёки 7,7 фоизга кўпайган.

 

Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан келиб тушган 1.107 та мурожаатлар бевосита Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилган бўлиб, барча мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, бевосита мурожаатчилар билан суҳбат асосида ўрганилиб, муаллифларга муаммони ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур мурожаатларнинг 707 таси, яъни 63,9 фоизи судда иши ҳали кўрилмаган, лекин ҳуқуқий тушунтириш бериш лозим бўлган масалаларни ташкил этган.

 

Тошкент шаҳар суди

матбуот хизмати

АЛИМЕНТ ОЛИШ УЧУН “ПРОПИСКА”ДАН ЧИҚИШ КЕРАКМИ?

— Ажрашиш учун судга ариза берганман. “Иккита болага алимент ҳам ундираман”, десам, эрим “уй “прописка”сидан чиқсанг, алимент тўлашга рози бўламан, бўлмаса додингни кимга айтсанг айтавер, бир сўм ҳам бермайман”, — деди. Менга нима маслаҳат берасиз?

Зарина, Тошкент шаҳри

Эльвира ХАМРАЕВА, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раис ўринбосари:

— Оила кодексининг 96-моддасига кўра, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

 

Ушбу кодекснинг 116-моддасида вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар Оила кодексининг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 475-моддасига кўра, вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

 

Жиноят кодексининг 122-моддасига биноан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига биноан, алимент ундириш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.

 

Сизнинг ҳолатингизда ўзингиз яшаб турган жойда жойлашган фуқаролик судига алимент ундириш ҳақида ариза (даъво ариза) билан мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд. Турмуш ўртоғингиз уйида доимий рўйхатда қолишингиз ёки рўйхатдан чиқиб кетишингиз ушбу ҳолатда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Агарда турмуш ўртоғингиз болаларни моддий таъминлашдан бўйин товласа, юқоридаги жавобгарликка тортилиши белгилаб ўтилган.

АДОЛАТНИНГ ОЙДИН ЙЎЛИ

Ҳаётда инсон ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин. Аммо адолатсизликка тоқат қилолмайди. Адолатсизлик, ноҳақлик токи барҳам топмагунча киши ҳузур-ҳаловат нима эканини билмайди. Бундай вазиятга тушган инсоннинг кўзи кулса ҳам ўзи кулмайди.

Тошкент шаҳрида яшовчи Азмиддин Бузуруков ва Дилноза Раҳмонова ҳам (исм-шарифлар ўзгартирилган) биргина туҳмат ва бўҳтон туфайли юзага келган адолатсизликдан қарийб 10 йил азият чекишди.

 

Албатта, табиий ва ҳақли савол туғилади: хўш, уларнинг бошига қандай ташвиш тушган эди?

 

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2011 йил 24 февралдаги ҳукмида қайд этилишича, А. Бузуруков ва Д. Раҳмонова фирибгарлик йўли билан фуқаро Рустам Манноповнинг ишончига кириб, унга Тошкент шаҳрининг марказ жойларидан қурилиш учун ер майдонларини олиб беришни ваъда қилишган.

 

Аниқроғи, улар Р. Манноповни ишонтириш учун Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 21-уй ёнидан 0,018 гектар, Чўпон­ота кўчаси, Чилонзор-9 мавзесидан 3 сотих, Шайхонтоҳур тумани, Марказ-13 мавзеси, 5-уй ёнидан 6 сотих, Юнусобод туманидаги собиқ 15-сонли шифохона яқинидан 4 сотих, Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасидан 5 сотих ер майдонларини кўрсатишган. Бу ҳудудларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қуриши мумкинлигини, моддий манфаатдорлик эвазига ушбу ер майдонларини унинг номига расмийлаштириб беришни айтишган.

 

Шу боис улар 2007 йил 25 ноябрдан 2008 йил июль ойи­га қадар ундан 285 минг АҚШ доллари миқдордаги маблағни Тошкент шаҳрининг турли жойларида олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборишган.

 

Бундан ташқари А. Бузуруков ва Д. Раҳмонова Тошкент ша­ҳар ҳокимининг Р. Манноповнинг қайн­онаси Д. Собировага Шайхонтоҳур тумани, Марказ-13 мавзеси, 5-уй ёнидан 6 сотих ҳамда Р. Манноповнинг онаси Г. Манноповага Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 21-уй ёнидан савдо ва маиший хизмат кўр­сатиш мажмуаси қуриш учун 0,018 гектар ер майдони ажратилгани ҳақи­даги қарорларини қалбакилаштирган. Шу муносабат билан уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Суднинг ҳукмига биноан А. Бузуруков ва Д. Раҳмонова Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қис­ми «а» банди, 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган.

 

Оқибатда А. Бузуруков Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

 

Д. Раҳмонова эса Олий Мажлис Сенатининг 2010 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Мус­тақиллиги эъ­лон қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қа­рори ҳамда Жиноят процессуал кодекснинг 421 ва 463-моддаси 3-қисми 1-бандига асосан жазодан озод қилинган.

 

Шунингдек, суд ҳукмида Р. Маннопов фойдасига судланувчилардан солидар тартибда 285 минг АҚШ дол­лари ундириш белгиланган.

 

Шундан сўнг А. Бузуруков ва Д. Раҳмонова жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига кассация шикояти билан мурожаат қилишган.

 

Натижада суднинг 2011 йил 29 апрелдаги ажрими билан ҳукм ўзгартирилган.

 

Яъни уларнинг айбидан Жи­ноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилиб, А. Бузуруковга Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 228-моддаси 2-қисми «б» бандига асосан ко­декс­нинг 59-моддаси тартибида энг кам ойлик иш ҳақи­нинг 350 баравари миқдорида 9 миллион 814 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

 

Қолаверса, ҳукмнинг қа­рор қисмидан судланувчилардан Р. Маннопов фойдасига 285 минг АҚШ доллари ундириш қисми чиқарилган. Лекин бу ҳолат ҳам А. Бузуруков ва Д. Раҳмоновани қониқтирмаган.

 

Буни қарангки, орадан йиллар ўтиб, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар А. Бузуруков ва Д. Раҳмонованинг кўнглида адолатни қарор топтиришга ишонч уйғонди. Уларнинг мурожаатига биноан Тошкент шаҳар прокурори томонидан Олий судга протест киритилди.

 

Шу билан бирга ҳимоячи А. Ким ҳам суд ҳукмига нисбатан апелляция шикоя­тини берди. Пировардида Олий суд жи­ноят ишлари бўйича судлов ҳайъа­­тининг 2020 йил 12 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2011 йил 29 апрелдаги А. Бузуруков ва Д. Раҳмоновага нисбатан чиқарилган ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан кассация инс­тан­циясида кў­риш учун юборилди.

 

Бироқ 2021 йил 12 январда қабул қилинган «Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳамда Олий суд Пленумининг 2021 йил 15 январ­даги­ қарори 2-бандига мувофиқ, жи­ноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди.

 

Дарҳақиқат, апелляция су­ди мажлисида Азмиддин Бузруков ва Дилноза Раҳмонова ноҳақ жавобгарликка тортилгани аён бўлди.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Олий суд Пленумининг суд ҳукми чиқарилган вақтда амалда бўлган — 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорида судланувчи томонидан терговда ёки судда айбини бўйнига олиш ҳо­лати иш бўйича тўпланган ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан холисона тасдиқлангандагина айблов ҳукми чиқаришга асос бўла олади. Бундан ташқари бу талаб айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва судланувчининг айбдорлиги суд муҳокамаси жараёнида исботланган тақдирдагина чиқарилиши лозимлиги ҳақидаги Жиноят-процессуал кодекснинг 463-моддаси мазмунидан келиб чиқиши, ишда тўп­ланган далилларнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга зид равишда олингани сабабли улар далил сифатида танилмаганлиги ёки қўйилган айб­ловда судланувчининг айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қи­лишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган.

 

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодекснинг 497-25-моддасида биринчи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалигига ёхуд процессуал бузилишлар йўл қўйилган бўлса, апелляция инстанцияси суди тў­лиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш йўли билан бўш­лиқ­лар­нинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни бартараф этиш чораларини кўриши белгиланган.

 

Аммо тергов жараёни ва аввалги суд инстан­ция­ларида мазкур қонуний талабларга риоя қи­линмаган.

 

Хусусан, даст­лабки тер­гов органи ва биринчи инс­танция суди А. Бузуруков ва Д. Раҳмоновани фақатгина жабрланувчи Р. Маннопов, гувоҳ М. Маннопов ва Р. Абзалованинг кўрсатмаларига асосан айблаган.

 

Судланувчиларнинг айбини тасдиқловчи ишонч­га сазовор бўлган далилларни аниқламаган.

 

Энг муҳими, жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриш жараёнида бир қатор номақбул далиллар ва қарама-қаршиликлар ҳам ойдинлашди.

 

Шулардан би­ри биринчи инстанция суди жараёнида жабрланувчи Р. Маннаповнинг ҳимоячиси томонидан тақдим этилган, судланувчи А. Бузуруков, жабрланувчи Р. Маннапов ва гувоҳ Р. Абзаловалар ўртасида бўлиб ўтган суҳбат ёзилган «CD» дискидир. А. Бузуруков ушбу аудиоёзув монтаж қилинганлигини таъкидлайди. Шу боис унинг илтимосига биноан, апелляция ҳайъатининг 2021 йил 14 январдаги ажрими би­лан судга оид фоноскопик экспертиза тайинланди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2021 йил 10 февралдаги 29/16(686)18.1Z/1602-сонли суд-фонография экспертизаси хулосасига кўра, компакт дисклардаги ёзув муттасиллигининг қисқа вақтга бузилгани ва видеофонограммада электроакустик монтаж белгилари мавжудлиги аниқланган. Бинобарин, апелляция инстан­ция­си судлов ҳайъати Олий суд Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўл­лашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 12-сонли қарори тушунтиришларига амал қилган ҳолда ҳамда экспертиза хулосасига мувофиқ тақдим қи­линган «CD» дисклар ва ундаги аудиоёзувларни номақбул далил деб топди.

 

Яна бир ҳолат. Жабрланувчи Р. Маннопов, гувоҳ М. Маннопов ва Р. Абзалова ўз кўрсатмасида 2008 йил май ойи бошларида 75 минг АҚШ долларини Д. Раҳмонова яшаб келган Чилонзор тумани, «Ц» мавзесида жойлашган уйига олиб бориб берганини билдирса-да, суд жараёнида буни исботловчи ишончга сазовор далил аниқланмаган. Ваҳоланки, Д. Раҳмонова қайнонаси билан муносабатлари ёмонлашгани сабабли 2007 йил ёз ойидан буён тилга олинган манзилда эмас, балки бош­қа жойда ижарада турган.

 

Қолаверса, жабрланувчи ва гувоҳлар 285 минг АҚШ долларини Рустам Манноповнинг хитойлик тадбиркор таниши таклифига биноан Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариш цехини қуриш мақсадида ер участкаси олиш учун Д. Раҳмонова орқали А. Бузуруковга берганини баён қил­ди. Лекин ишлаб чиқариш цехини аҳолидан узоқроқ жойда қуриш ҳамда бунинг учун бир неча ўнлаб сотихдан иборат ер майдони талаб қилинса-да, Р. Маннопов, М. Маннопов ва Р. Абзалованинг судланувчи А. Бузуруков уларга Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Миробод туманлари ҳудудидан 3, 4, ёки 5, 6 сотихли ер участкаларини кўрсатгани ҳо­лати уларнинг билдирган важларига нисбатан шубҳа уйғотади.

 

Шунингдек, жабрланувчи томонидан ишлаб чиқариш цехи қуришга оид бизнес-режани амалга оширишда айнан қанча миқдорда пул маблағ берилганини тасдиқловчи рад этиб бўлмайдиган далиллар тақдим этилмади.

 

Жабрланувчи ва гувоҳлар А. Бузуруков билан доимий равишда уяли телефон орқали мулоқотда бўл­ганини билдирса-да, жиноят ишида мавжуд уяли алоқа компаниялари томонидан тақдим этилган кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар ҳақидаги маълумотлар Р. Маннопов ва А. Бузуруковнинг телефон рақамлари орқали бирон маротаба ҳам боғланиш бўлмаганини тасдиқлайди.

 

Гувоҳ Р. Абзалованинг яна бир ёлғон кўрсатмаси шундан иборатки, у 2007 йил 25 ноябрь куни «Фотон» заводи олдига Р. Маннопов билан бирга бориб, А. Бузуруковга олдиндан келишилган 30 минг АҚШ долларини берганини айт­ган. Ваҳоланки, ўша куни А. Бузуруков Малайзия давлатида сайёҳ сифатида сафарда бўлган. Судланувчи буни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим қилган.

 

Энг эътиборлиси, жабр­­­­ланувчи ва гувоҳлар оз эмас, нақ 285 минг АҚШ долларни берса-ю, лекин бирор марта ҳам А. Бузруковдан пул олгани тўғрисида тилхат ёздириб олмагани ёки чипта талаб қилмагани шубҳали эмасми?

 

Шу ва яна бир қатор асосларга таянган апелляция судлов ҳайъати Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2011 йил 24 февралдаги ҳукмини бекор қилиб, Азмиддин Бузуруков ва Дилноза Раҳмоновани айбсиз деб топиб, оқлади. Уларга ўзларига етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш масаласида даъво тартибида судга мурожаат қи­лиш ҳуқуқи тушунтирилди.

 

Шу тариқа роппа-роса 10 йилдан сўнг адолат қарор топди. Бу адолат ҳамиша бар­ҳақ эканининг исботи бў­лиши билан бирга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг амалий намунаси ҳамдир.

 

Муҳтарама ТУРҒУНОВА,

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

КРЕДИТ ОЛГАН ФУҚАРО ВАФОТ ЭТСА, ҚАРЗНИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

— Кредит олган аёл вафот этди. Кафил суғурта қилинган. Кредит қарзини энди ким тўлайди?

Исми сир тутилди

Азиз РАХМОНОВ, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси:

— Фуқаролик кодексининг 744-моддасига биноан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Шу ўринда савол туғилади, банк томонидан кредит олувчига ажратилган кредит маблағи ва унга ҳисобланадиган фоизлар қарздор томонидан тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига мувофиқ, ўз вақтида ёки тўлиқ қайтарилмаган, шунингдек кредит олувчи вафот этган тақдирда кредитни ким тўлайди?
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредит ва унга ҳисобланадиган фоизларнинг таъминоти сифатида гаров, кафиллик, кредитни суғурталаш ва бошқа шу каби шартномавий муносабатлар амалга оширилади.

 

Фуқаролик кодексининг 914-моддасига биноан, суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.

Кредит ва унга ҳисобланадиган фоизларни қайтариш суғурта қилинган ҳолларда қарздор томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит ва унга ҳисобланган фоизлар қайтарилмаган, шунингдек кредит шартномаси қарздор томонидан лозим даражада бажарилмаганда, агар ушбу ҳолат суғурта ташкилоти томонидан суғурта ҳодисаси сифатида баҳоланган тақдирда, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тегишли суғурта ташкилоти томонидан тўлаб берилади.

Айнан қандай ҳолатлар суғурта ҳодисаси сифатида баҳоланиши, бевосита суғурта шартномасида кўрсатилади ёки юз берган ҳодиса ўрганиш жараёнида аниқланади.
Агар кредит шартномаси бўйича кредит олувчи (қарздор) вафот этган бўлиб, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар қайтарилмаганлиги суғурта ҳодисаси сифатида баҳоланган ёки ушбу ҳолат бевосита суғурта шартномасида назарда тутилган ҳолларда кредит қарздорлиги тегишли суғурта ташкилоти томонидан тўлаб берилиши лозим.

“ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ

Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича қонунчиликни соддалаштириш мақсадида соҳага оид қатор норматив ҳужжатлар танқидий қайта кўриб чиқилди. Бу жараёнда эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди.

 

Натижада мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди. Бундай ижобий ўзгаришлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам кенг эътироф этилмоқда. 

 

Жорий йилнинг 12 апрель куни қабул қилинган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун соҳадаги изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган тегишли “Йўл харитаси”, Ҳаракатлар стратегия­сининг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида ишлаб чиқилган.

 

Қонунни қабул қилишнинг бугунги кундаги зарурияти шундаки, иқтисодий ночор корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини молиявий инқироз ҳолатидан олиб чиқиш, улар фаолиятини қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш масалаларида амалдаги қонунчилик нормалари ва жорий тартиблар етарлича самара бермаётганди. 

 

Ўз навбатида, мазкур амалиёт натижалари Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” бўйича рейтингида мамлакатимизнинг муносиб ўрин эгаллашига бир қатор омиллар сабаб ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда эди. 

 

Жумладан, амалдаги “Банкротлик тўғрисида”ги қонуннинг “банкротлик” атамаси билан номланиши иқтисодий ночор корхоналарни банкрот деб топиш ва уларни тугатиш билан боғлиқ тушунчани англатарди.

 

Банкротликнинг соғломлаштириш таомиллари, хусусан, суд санацияси ва ташқи бошқарув таомиллари қўлланишини рағбатлантирувчи самарали нормалар мавжуд эмасди. 

 

Шунингдек, кредиторларнинг қарзлари қопланиш даражаси пастлиги ва банкротлик жараёнлари муддати узоқ давом этиши оқибатида кўп харажат сарф бўлиши ҳамда қарздор тузган битимларни бажаришдан бош тортиш ҳамда уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича аниқ нормалар йўқ эди. 

 

Бундан ташқари, амалиётда мол-мулки етмасдан қопланмай қолган қарз маблағларини қарздорнинг мансабдор шахсларидан субсидиар ёки солидар тартибда ундириш тартиблари белгиланмаганди. Суд бошқарувчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари, мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлса ҳам, уларнинг ваколатлари етарли даражада эмасди. Уларга иш ҳақи ва мукофот пулларини бериш кафолатланмаганди.

 

Шу маънода, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун “Банкротлик тўғрисида”ги қонун негизида ишлаб чиқилди. Мазкур қонун билан вақтинча тўловга ва доимий тўловга қобилиятсизлик муддатлари аниқ кўрсатилди. 

 

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қарздор ва кредитор судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек, қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилади. 

 

Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Рес­публикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қои­далар бўйича суд томонидан кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.

 

Тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари ваколатли давлат органига устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт. 

 

Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. 

 

Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. 

 

Қонун билан суд бошқарувчиларининг ҳуқуқий мақоми аниқ белгилаб берилди. Унга кўра, олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек, ваколатли давлат органида аттестациядан ўтган шахс­лар суд бошқарувчилари этиб тайин­ланиши мумкин. 

 

Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокатларга ҳам тўловга қобилиятсизлик таомилларини ўтказиш ҳуқуқи берилди. 

 

Қонуннинг яна бир ўзига хос жиҳати: эндиликда ушбу қонун билан жисмоний шахсларни ҳам банкрот деб топиш мумкин. Илгари қонунчиликда бундай тартиб-таомиллар назарда тутилмаган. 

 

Жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза берган аризачи томонидан молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисоб варағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари ўтказилади.  

 

Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қоп­ланади. 

 

Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисоб варағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бош­қарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади. 

 

Қарздорни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш 12 ойдан 24 ойгача муддатга жорий этилади. Давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш тартиб-таомили унинг самарасизлиги аниқланганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин. 

 

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд мажлисида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак. 

 

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. 

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари дарҳол ижро этилиши лозим. 

 

Қонунга қарздорни бошқарувчи шахс­ларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида кредиторларнинг талаблари тўлиқ қопланишини имконсиз қилиб қўйган шaxслар қaрздoрнинг қоп­ланмай қолган мaжбуриятлaри бўйичa суд қарорига асосан субсидиар жaвoбгaр бўлиши қоидаси киритилди. 

 

Улуш киритиш асосида қурилган уй-жойларни харид қилган мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида қурувчиларни тўловга қобилиятсиз, деб топишнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқилди. 

 

Суднинг жисмоний шахс қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарори чиқарилгунига қадар ундирувни гаровга қўйил­­ган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди. 

 

Жисмоний шахснинг мулкий ҳoлaти яxшилaнгaн тaқдирдa, крeдитoрлaр йиғилиши жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги ил­тимоснома билaн судгa мурoжaaт қилишгa ҳaқли. 

 

Қонун билан суд бошқарувчисининг ҳуқуқлари кенгайтирилди.

 

Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланиш, давлат органларидан қарздор фаолияти бўйича маълумотларни бепул олиш, мулки бўлмаган корхоналарни тугатишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш каби янги тартиблар белгиланди. 

 

Ушбу қонун кучга кириши билан 1994 йил 5 майдаги «Банкротлик тўғрисида»ги қонун ўз кучини йўқотди.

 

Хулоса қилиб айтганда, мазкур қонун Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон рейтингини янада яхшилашга ҳамда хорижий инвес­торларни жалб қилишда тадбиркорлик муҳити жозибадорлиги ошишига хизмат қилади.

 

Отабек МИРЗАЕВ,
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси

(“ADOLAT” газетаси, 2022 йил 29 апрель)

“АМАКИВАЧЧАМНИНГ УЛУШ СЎРАШИ ТЎҒРИМИ?”

— Бундан 25 йил олдин, амаким оиласи билан туман марказига кўчиб кетган. Катта ҳовли дадамга қолган. Ҳозирда амаким вафот этган. Ҳовли вафот этган отамнинг номида, у ерда онам билан бирга яшаймиз. Ҳовлининг ярмини опамга бўлиб берганмиз. Яқинда амакимнинг ўғли «ҳовлида отамнинг ҳақи бор, шуни менга ажратиб берасизлар», деди. Амакиваччамнинг ҳақ талашиши тўғрими?

Исми сир тутилди

Муқаддас ГУЛАМОВА, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси:

— Фуқаролик кодексининг 164-моддасига асосан мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Шу билан бирга уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи мулк ҳуқуқи асосида вужудга келади. Бошқа фуқароларнинг, жумладан мулкдорнинг оила аъзоларида уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда белгиланган ҳолатларда вужудга келиши мумкин.

Уй-жой кодекси 32-моддасига мувофиқ, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.

Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин.

OLX.UZДАГИ ОЛҒИР 24 НАФАР ЭЪЛОН БЕРУВЧИНИ ҚАЙ ТАРЗДА 300 МИЛЛИОНГА “УХЛАТДИ”?

ҚАРМОҚ

 

Бекорчининг хаёлларига нималар келмайди, дейсиз. Айниқса, у текинхўрликни, одамларни лақиллатиб, борини ўзлаштиришни, уларнинг ҳисобига кун кўришни афзал билса.

Содиқ Диёров (исм-шарифлар ўзгартирилган) уззу-кун ётавериб зерикди, нима дир “янгилик” қилишни истади. Телефонини титкила ди, турли сайтларга кирди, бўлар-бўлмас видеоларни томоша қилди. Яна титкилади.

Olx.uz! Шу сайтга кўзи тушиши билан лабининг бир чети иршайди. Ҳатто эртадан бери чўзилиб ётган жойидан сакраб турди. Ўзича хиргойи қилиб, бир эшилиб ўйнади-ей. Ва шу ондаёқ хаёлига келган мақсад сари илк қадамини ташлади. Маҳсулотини сотмоқчи бўлиб, сайтда эълон қўйганлардан бирининг рақамини босди. Нариги томондан лаббай, деган жавоб олгач сўз бошлади:

– Яхшимисиз, тикув машиналарингизни сотмоқчи экансиз?

– Ҳа, худди шундай, турли русумдаги 15 та машинкам бор, пул зарур эди, ҳаммасини бирдан ол ганга арзон нархда сотаман, – деди Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи Дилобар Ниёзова.

– Яқинда тикув цехи очгандим, агар уларни Тошкент шаҳрига олиб келсангиз, ўзим ҳаммасини сотиб олардим.

Таклиф сотувчига маъқул келди. Эртаси куниёқ товарларини машинага юклаб пойтахтга олиб келди.

– Синглим, минг бор узр, олдингизда хижолатдаман, сизниям овора қилдим… – уялган бўлди Содиқ. – Бир танишимда анчагина пулларим бор эди, сал муаммоси чиқиб қолибди, шунга…

Қўнжим пулга тўлиб қайтаман деган умидда бир вилоят наридан овораю сарсон бўлиб келган жувонгина ҳайрон эди. Қолаверса шунча манзилга шунча машиналарни яна қайтариб олиб кетиш харажатлари чаккимас.

– Агар рози бўлсангиз, бир ҳафтада пулларин гизни қилиб бераман, – унинг хаёлини бўлди олар ман. – Ишонмасангиз тилхат ҳам ёзиб бераман.

Аёл ноилож рози бўлди, 41,5 миллион сўмлик қийматдаги тикув машиналарини тилхатга алмашиб, Сирдарёга қайтди.

– Бунча содда бўлмаса-я, бу одамларимиз, – қўлига осонгина киритилган юкларни “Яндекс” хизмати кўмагида олиб қайтаркан мийиғида кулди у. – Шунча товарини битта тилхатга алмашиб кетди.

У ўзи да намоён бўлган “қобилият”идан мағрурланар, ҳадемай, мана буларни сотса қўлига тушадиган маблағлардан қувончи ичига сиғмасди.

– Давринг келди сур бегим, – деди ўзига ўзи машина суянчиғига бошини ташлаб ва яна дарҳол оlx.uzга шўнғиди.

ХАЙРИЯ НИҚОБИ ОСТИДА…

Яна бир эълонга кўзи тушиб, дарҳол қўнғироқ қилди. Ўзаро суҳбатдан сўнг, машинкалар ни тегиш ли жойда қолдирдию, иккинчи манзил – Юнусобод тумани Отчопар маҳалласи Бўзсув бўйи кўчасидаги хонадонлардан бирига йўл тортди.

– Бир одатим бор опажон, мол сўйиб, етимларга хайрия тариқасида тарқатиб тураман, – деди уни кутиб олган уй бекаси билан молхонага кетаётиб. – Бу қорамолингизни ҳам ўзим қиммат нархда сотиб оламан, фақат битта илтимос, пулини 10 кунда бераман. Савобимизга сиз ҳам шерик бўлинг, дуода қоласиз.

Таклифни рад этмоққа эндигина оғиз жуфтлаган аёл савоб сўзидан сўнг эриди-қолди. Қўлига тутқа зилган паспорт нусха ва тилхат эвазига 14 миллион сўмлик бир бош қорамолининг арқонини унга тутқазди…

Ишлари беш бўлаётганидан ҳаволанган Содиқ сайтдан чиқолмай қолди. Ўзибоп мижозлар ахтарар, улар билан савдолашар, телефонда уларнинг содда ликларига ишонгач, аниқ мақсадга ўтарди.

Бахтиёр Мўминов ҳам унга қандай чув тушга нини билмай қолди, рости. Унинг 6 миллион сўмга сотмоқчи бўлгани 2 та “Redmi note 9 t” телефон аппарати учун олдиндан 800 минг сўм, қолганини 4 ой давомида ҳар ойда 1 300 000 сўмдан бериб бориши ни айтиб, охири кўндирди. Юнусободлик Ҳусан Раҳимов-чи? Пулини бир ҳафта ичида олишига ишониб, ойлаб боққани, 36 миллион сўмлик 2 бош ҳўкизини “хайрия” чига қўшқўллаб бериб юборди…

Фирибгарнинг қилмиши шу билан якун топган бўлса қанийди. У ўзининг жиноий ҳаракатларини давом этиб, такроран фирибгарлик, яъни ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида яна кўплаб содда ва ишонувчан кишиларни қармоғига илинтирди. Паркентлик Эркин Раимовнинг турли русумдаги 8 та тикув машинасини 10 кунда пулини олиб келиб беришга ишонтириб, шу мазмунда тилхат ёзиб бериб, алдаб кетиб, уни 18 934 038 сўмга “ухлатган”. Шунингдек, бектемирлик Васила Зулфиқорованинг 2 та (9 475 000 сўмлик), олмазорлик Динара Утанованинг 12 та (33 760 481 сўмлик), юнусободлик Холмат Асфандиёровнинг 1 та (6 839 095 сўмлик), Рашид Собиржоновнинг 2 та (8 345 436 сўмлик), янгиҳаётлик Дониёр Маликовнинг 10 та (60 миллион сўм лик), учтепалик Мақсуда Тўраеванинг 1 та (6 миллион сўмлик), ўртачирчиқлик Маҳфуза Мирзаеванинг 1 та (3 миллион сўмлик), Дилшод Собировнинг 1 та (8 миллион сўмлик), олмазорлик Дилдора Солиеванинг 4 та (2 100 АҚШ долларилик), бектемирлик Назира Туропованинг 1 та (3,5 миллион сўмлик), Саид Тоштемировнинг 7 та (2 250 АҚШ долларилик) тикув машинасини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган. Уларни сотиб, ўз мақсадлари учун сарфлаб юборган. Булардан ташқари, у яна шу сайтдаги эълонлар орқали кўплаб кишиларнинг сотувга қўйган мобил телефонлари, компьютер жамланмалари ва бошқа ашёларини юқоридаги яхлитда алдаб-сулдаб қўлга киритишга муваффақ бўлган.

“ТОТАЛИЗАТОРГА ЮТҚАЗИБ ҚЎЙГАНДИМ”

Судланувчи Содиқ Диёров судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Қаердан бунча “иқтидор” деяётган бўлсангиз, у олдинлари тикув машинаси олиб сотиш фаолияти билан шуғулланган экан.

Ўзининг айтишича, фирибгарликка қўл уришига эса 2021 йил бошларида тотализатор ўйинига қизиқиб қолиб, футбол жамоаларига пул тика бошлагани, аммо унинг жамоаси ютқазиб қўйгани сабабли, у ҳам пулларини бой бергани сабаб эмиш. Ўйинга берилиб кетганидан ўзи билмаган ҳолда кўп миқдорда пул тикиб, ютқазиб, қарз бўла бошлагани, қарзларидан қутилиш мақсадида фуқароларнинг olx.uz сайти орқали сотувга чиқарган тикув машиналари пулини 10 кун ичида олиб келиб беришини айтиб олиб, уларни қайта сотиб, пулларини яна тотализатор ўйинига тикиб, ютқазишда давом этган.

Суд Содиқ Диёровни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Унга узил-кесил ўташ учун 7 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, Содиқ Диёровдан 20 нафар жабрланувчи ҳисобига жами 225 609 906 сўм ундириш кўрсатилди (7 нафарига 14 650 000 сўм ва 1 850 АҚШ доллари ҳамда бир нафарига қиймати 2 000 АҚШ доллари бўлган 2 та тикув машинаси шу пайтгача қайтарилган).

ФОЖИА ТЎРИ

Жиноятчига жазо тайинланди, маълум муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жабрланувчиларга етказилган зарарлар қачонлардир қопланар ҳам. Аммо бошқа хавотир кўнгилга тинчлик бермайди.

Биринчи ҳадик шуки, одамлардаги соддалик, ҳанузгача бировларга ишониб, чув тушиб, кейин уни бартараф этаман деб йиллаб сарсону саргардон бўлиб юриши, ҳуқуқларини яхши билмаслиги. Эътибор берган бўлсангиз бир фирибгар 24 кишини чув туширган. 24 нафар! Бу кичкина рақам эмас! Бу шунча хонадонда хотиржамлик кетгани, асаббузарлик, оилавий келишмовчилик ва жанжал урчиганидан дарак эмасми?!

Иккинчидан. Судланувчи мазкур хатоларига сабаб – интернет ўйинларига муккасидан кетгани, оддий қилиб айтганда, қиморга пул тиккани ва ютқазиб қўйганини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Қиморнинг ҳаром экани ҳақида муқаддас китобларимизда, ҳадисларимизда ҳам бир неча бор келтирилган. Бунинг олдини олиш жоизлиги, унга яқинлашмаслик, акс ҳолда хунук оқибатларга олиб келиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида бот-бот чиқишлар бўлиб турибди. Бироқ… аҳвол ўша-ўша.

Ҳозирги пайтда интернетсиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Ҳамма гап ундан тўғри ва оқилона фойдаланишда. Лекин ҳаммада ҳам бундай ҳимоя иммунитети шаклланмаган, айниқса ёшларнинг интернетда соатлаб ўйин ўйнаётгани барчасидан хавотирли. Аҳоли орасида айнан интернетдаги тотализатор ўйинига қизиқиш ортаётгани сир эмас. Ҳатто тез-тез қулоққа чалиняпти, қайсидир ҳамюртимизнинг бу каби ўйинларга катта миқдорда пулини тикиб, бой бериб қўйгани, ҳатто ўз жонига қасд қилаётгани ҳақида ҳам эшитяпмиз. Ёки контракт тўлови учун ота-онаси юборган пулларни унга тикиб, ўқишидан мосуво бўлаётган талабалар ҳам йўқ эмас. Эшитяпмизу, лекин минг афсуски, жиддий сабоқ чиқармаяпмиз. Тўғри, интернетдан фойдаланиш учун чеклов ёки тақиқ йўқ. Ҳамма муаммо мана шунда! Демак, истаган одам интернет орқали бу ўйинни ўйнаши мумкин. Шу боис бундай иллатларга қарши ҳар биримиз курашишимиз, ҳушёр бўлишимиз, фарзандларимизга бу қинғир ва ҳаром йўл экани, ундан узоқ бўлишини таъкидлаб туришимиз жоиз. Зеро, таваккалчиликка асосланган ҳар қандай ўйиннинг охири фожиали тугайди.

Икром РАЖАБОВ,

жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди судьяси,

Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА, журналист

(“XXI asr” газетаси,  2022 йил 28 апрель)

29 НАФАР ШАХС ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ОЛДИН ОЗОД ҚИЛИНДИ

Тошкент шаҳар суди томонидан ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган Яшнобод туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Яшнобод туманидаги “Фидоийлар” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шухрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раис ўринбосари Ғолибжон Давлатов ва фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Бехзод Сагатов, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди раиси Аброр Саидов, Тошкент туманлараро суди раис ўринбосари Исломжон Хамроев, судьялар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишди.

Сайёр қабулда жами 58 нафар фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар билан судьяларга юзланишди. 57 нафар фуқаронинг оғзаки, 1 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 39 нафари жиноят ишлари бўйича, 18 нафари фуқаролик ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Жами 58 та мурожаатлардан 27 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 31 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида сайёр суд ҳам бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан 29 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.

— Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жиноятини содир қилганликда айбли деб топилиб, менга нисбатан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди. Жазони ўташ даврида ўзимни жиноий қилмишларимни тўлиқ англаб етиб, тузалиш йўлига қатъий ўтиб, белгиланган тақиқлар, чекловлар ва мажбуриятларга тўлиқ амал қилиб келдим. Тайинланган жазо муддатини 1/3 қисмидан кўпроғи, яъни 4 ой 20 кунни ўтаганман. Бугунги сайёр судда 7 ой 10 кун озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндим. Бундан буён бошқа бу каби хатоларга йўл қўймайман, жамиятга фойдали меҳнат билан шуғулланиб, атрофдагиларга ўрнак бўламан. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, фуқароларнинг мурожаатларига беэътибор бўлмай, шундай сайёр қабуллар ташкиллаштираётган Тошкент шаҳар судига раҳмат, – дейди аёл.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур сайёр қабуллар шаҳарнинг барча туманларида бўлиб ўтади. Галдаги сайёр қабул эса 13 май санасида Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туман фуқаролари учун ўтказилади.

Skip to content