Қидирув:

СУД ФАХРИЙСИ ЭЪЗОЗДА

Кеча муборак 70 ёшни қарши олган суд фахрийси Фотима Хусановани табриклаш учун Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази Тошкент шаҳар бўлими, ҳамкасблари ҳамда фуқаролик суди вакиллари у кишининг хонадонига йўл олди.

Ф.Ҳусанова 1955 йилнинг 12 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Суд тизимида иш фаолиятини 1976 йилдан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани судининг котиби вазифасидан бошлаган. 1986 йилдан Юнусобод тумани судининг судьяси, Тошкент шаҳар судининг судьяси, 2001-2010 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси, 2011-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси каби лавозимларда самарали меҳнат қилди. 

Айни пайтда нафақа гаштини сурмоқда. Фарзандлари, неваралари ардоғида. Суд фахрийси билан суҳбатда хотиралар эсга олинди. Ҳозирги авлод судьяларига ҳавас билдирилди. Ф.Хусановага эзгу тилаклар айтилиб эсдалик совғалари топширилди.

СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛГАН ДАВРА СУҲБАТИДА СУДЬЯЛАР ИШТИРОК ЭТИШДИ 

Тошкент давлат юридик университетида Жиноят – процессуал ҳуқуқи кафедраси ҳузуридаги профессорлар илмий мактаблари доирасида “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси О.Муҳаммадиев, адвокат, тажрибали судья Н.Акбаров ва ТДЮУ жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси мустақил изланувчиси, адвокат З.Назаровлар иштирок этиб, илмий мактаб аъзоларига, мустақил изланувчиларга ва талабаларга жиноят ишларини қайта кўриб чиқишда вужудга келаётган муаммолар, бу борада эътиборга олинадиган холатлар ва фаолиятларидаги энг қизиқарли воқеалар ҳақида маълумот беришди.

Тадбир якунида талаблар ва мустақил изланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

СУД ФАХРИЙСИ 70 ЁШДА

Шахабутдинова Сайёра Нурановна 1955 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университетини ҳуқуқшунослик мутахасислиги бўйича битирган.

Суд тизимида 1977 йилдан Олий суд масҳатчиси, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2000 йилдан судья сифатида Тошкент шаҳар Ҳамза туман (ҳозирги Яшнобод) судининг судьяси, 2001 йили фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суднинг судьяси, 2005-2010 йилларда Тошкент шаҳар судининг судьяси вазифаларида меҳнат қилди.

Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси У.Мингбоев С.Шахабутдиновага йўллаган табрик хатида “…Сиз ҳамиша одил судловни амалга ошириш учун виждон амрига қулоқ  солган меҳнатсевар аёл судья сифатида ҳамкасбларингиз ва шогирдларингиз орасида ҳурмат қозониб келгансиз”, дея эътироф этади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов ҳам суд фахрийсини дил сўзлари билан қутлади. Бугун табрикномалар ва эсдалик совғалари ўз эгасига етказилди.

Skip to content