ЖУРНАЛИСТ ХОЛИС БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Тошкент шаҳар судида «Очиқ эшиклар куни» доирасида ёш журналист ва блогерлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси О. Муҳаммадиев ҳамда  Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти З. Қўзибоевлар иштирок этишди.

Учрашувда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, судлардаги очиқлик ва шаффофлик, оммавий ОАВ да суд жараёнларини ёритишда учраётган муаммолар, рақамлаштириш жараёнлари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, суд соҳасини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари, соҳага ихтисослашиш, ёлғон хабар берганлик учун қонунда жавобгарлик белгиланганлиги, журналист холислик принципига таяниши ва бошқа жиҳатлар ҳақида фикр юритилди.